Тошкент вилояти Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида жойлашган 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, чегарани мустаҳкамлаш, муҳофазасини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар ва бошқа объектлар бунёд этилади.

Мулкдорларга зарарни қоплаш мақсадида 66 миллард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Бузиш ишлари вилоят ҳокимининг «Тошкент тумани ҳудудида Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида»ги, шунингдек, халк депуталари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилмоқда.