Жамият

ДХХ Ўзбекистонга қўшни давлатлардан 56 кг наркотик моддалар олиб кирилишининг олдини олди
1 март 2023, 12:58

ДХХ Ўзбекистонга қўшни давлатлардан 56 кг наркотик моддалар олиб кирилишининг олдини олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тожикистон ва Қирғизистондан умумий оғирлиги 56 кг бўлган гашиш ва опий олиб кирилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олди.

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
1 март 2023, 12:35

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент фармони билан Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 5 кун, яъни 18−22 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 19−22 март саналарида дам олади. 23 мартдан эса барча яна ишга чиқади.

Сирдарё тумани ҳокими ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди
1 март 2023, 12:08

Сирдарё тумани ҳокими ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди

Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов «Ҳаёт мактаби» лойиҳаси ташкил этилгани ҳақида гапириб, ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди. «Нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб, нон сотиб олишга ўтилди. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди», — дейди ҳоким.

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди
1 март 2023, 11:42

ОКМК Тошкентдаги чанг манбаси унинг карьери эканини рад этди

ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.

1 мартдан нималар ўзгаради?
1 март 2023, 11:35

1 мартдан нималар ўзгаради?

Солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш имконияти яратилади, 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидлари фақат тендер орқали ажратилади, 6 та янги маҳаллий йўналишда авиақатновлар йўлга қўйилади, тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади — 1 мартдан нималар ўзгаради?

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди
1 март 2023, 11:29

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди

Тошкент шаҳрида 28- ва 155-сонли автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди. Уларга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Блогер Шаҳноза Соатова ҳолат бўйича фикр билдирар экан, ҳайдовчиларни «потенциал зўравон ва қотил» дея атади.

Uzbekistan Airways Наврўз байрамига 21 фоизлик чегирма эълон қилди
1 март 2023, 11:12

Uzbekistan Airways Наврўз байрамига 21 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 21% чегирма эълон қилди. У 18 мартдан 22 мартгача бўлган сотув даврида амал қилади.

ХТББ ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеоси «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди
1 март 2023, 10:47

ХТББ ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеоси «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди

TikTok`да Тошкентдаги ўқувчи қизларнинг машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки долларларни сочган ҳолда ўйнагани акс этган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Пойтахт халқ таълими бош бошқармаси ҳолат бўйича қизларнинг ота-онаси узр сўраганини ва рақс «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди.

Ўзбекистон бош муфтийси бир нечта имом-хатибни ишдан олди, айримларига ҳайфсан берди
1 март 2023, 10:00

Ўзбекистон бош муфтийси бир нечта имом-хатибни ишдан олди, айримларига ҳайфсан берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров ўтказган йиғилишда қатор имом-хатиблар ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Муфтий имом-хатибларга ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш одобига амал қилиш ва билим савияларини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳам тезлик пасайтирилмайдиган бўлди
1 март 2023, 09:32

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳам тезлик пасайтирилмайдиган бўлди

2023 йилги давлат дастурига кўра, 1 апрелдан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоят ва туманлар марказларида автомобиллар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилади. Аввалроқ лойиҳада чекловни барча аҳоли пунктларида қўллаш таклиф қилинганди.

China Southern Airlines Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тиклайди
1 март 2023, 09:21

China Southern Airlines Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тиклайди

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри қатновларни тиклайди ва биринчи рейс 26 мартга мўлжалланган. Мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Февраль ойида «Газета.uz» жамоаси тайёрлаган махсус материаллар
28 феврал 2023, 23:05

Февраль ойида «Газета.uz» жамоаси тайёрлаган махсус материаллар

100 ёшга тўлган «Муштум» журналининг ҳалигача эскирмаган долзарб мавзулари, таниқли шахслар, жамоат фаолларидан ўқилиши мақсадга мувофиқ китоблар рўйхати, Туркиядаги зилзила оқибатлари, Украинадаги урушнинг глобал иқтисодиётга таъсири ва бошқалар — «Газета.uz» февраль ойида нималар ёзгани ҳақида.

Қишнинг сўнгги кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 феврал 2023, 22:00

Қишнинг сўнгги кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Аи-80 бензини нархи ошмаслиги, ёввойи ҳайвон ва қушларни овлаш мавсуми якунлангани, хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпайиши, комиссия учун ходимлардан пул йиғгани сабаб ишдан кетган мактаб директори, пора билан ушланган прокуратура ходимлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Куёв монологи
28 феврал 2023, 21:00

Куёв монологи

«Уйланишга сарф бўладиган пулнинг ҳисоби чиқди. Миқдорини айтмай, қўрқиб кетасиз. Фақат бир нарсани айтишим мумкин: ҳозир 25 даман. Совхозда механизаторман, маошим тузук. Тежамкорлик билан жамғарсам, пулни тўплаш учун яна 19 йил-у 9 ой керак экан […] Демак, 45 ёшимда никоҳ тўйимиз бўларкан».

Тошкент ҳокимлиги «Росатом» конструкторлик бюросига инфратузилма соҳасида ҳамкорликни таклиф қилди
28 феврал 2023, 19:57

Тошкент ҳокимлиги «Росатом» конструкторлик бюросига инфратузилма соҳасида ҳамкорликни таклиф қилди

Тошкент ҳокимлиги «Росатом»нинг энергия самарадорлиги ва инфратузилма ечимлари лойиҳа бюросини Ўзбекистон пойтахтининг электр ва иссиқлик таъминотини яхшилаш ҳамда коммунал инфратузилмани модернизация қилишга жалб этмоқчи.

Япония Ўзбекистондаги учта таълим муассасасига грант ажратди
28 феврал 2023, 19:20

Япония Ўзбекистондаги учта таълим муассасасига грант ажратди

Япония Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Урганчдаги мактабда санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда Термиздаги иккита боғчани ўқув жиҳозлари билан таъминлаш учун грантлар ажратди.

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида 356 абитуриентнинг баллари ўзгартирилгани аниқланди
28 феврал 2023, 19:04 1

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида 356 абитуриентнинг баллари ўзгартирилгани аниқланди

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида ўтказилган касбий имтиҳонларда 356 нафар абитуриент тўплаган балларга сохта ёзувлар киритилиб, уларнинг 322 нафарига балл қўшиб берилгани, 34 нафарининг баллари эса камайтирилгани аниқланди. Натижада юқори балл тўплаган 145 нафар абитуриент ўқишга кира олмаган.

Даулетмурат Тажимуратовнинг адвокати Олий судга апелляция шикоятини киритди
28 феврал 2023, 17:03

Даулетмурат Тажимуратовнинг адвокати Олий судга апелляция шикоятини киритди

Қорақалпоғистондаги июль воқеалари бўйича жиноий ишда судланган Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси ва адвокати Ринат Тажимуратов Ўзбекистон Олий судига апелляция шикоятини киритди. У жазони енгилроғига алмаштириш ва моддий зарарни тўлашдан озод қилишни сўради.

Food City баҳорги ярмарка ва чегирмалар акциясини эълон қилди
28 феврал 2023, 17:00

Food City баҳорги ярмарка ва чегирмалар акциясини эълон қилди

1−8 март кунлари Food City савдо мажмуасида баҳорги ярмарка ва чегирмалар акцияси бўлиб ўтади.

Самарқанддан Тошкентга олиб келинаётган қарийб 2,6 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
28 феврал 2023, 15:54

Самарқанддан Тошкентга олиб келинаётган қарийб 2,6 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu Сирдарё йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилганда унда истеъмолга яроқсиз салкам 2,6 тонна гўшт борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг