Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда. Биринчи йўловчи рейси 26 мартига мўлжалланган, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Рейслар Airbus А330−200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Айни пайтда авиаташувчи ҳам ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания ва авиаташувчи ҳисобланади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, қарийб 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни тиклаганди.