Ўзбекистонда 1 мартдан Аи-80 бензини нархи ошмайдиган бўлди

Президент қарори билан АИ-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Шунга кўра, бензин нархи март ойидан ошмайди.

1 мартдан ёввойи ҳайвон ва қушларни овлаш мавсуми якунланади

28 февраль ёввойи ҳайвон ва қушларни овлашга рухсат этилган сўнгги кун бўлиб, 1 мартдан ов мавсуми якунига етади. Овчилардан уларга берилган йўлланмаларни 10 кун муддатда тегишли тартибда топшириш сўралди.

Қорақалпоғистонда комиссия учун ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиққан мактаб директори ишдан бўшатилди

Хўжайлидаги 21-мактаб директори ходимлардан комиссия учун 20 минг сўмдан йиққани сабабли ишдан бўшатилди. Маблағ баннерларни янгилаш мақсадида йиғилгани айтилмоқда, аммо ходимлар пул комиссияни овқатлантириш учун сарфланишини билдирди.

Навоийда прокуратура нозири, Жиззахда суд ходими, Самарқандда эса Миллий гвардия қоровули ушланди

ДХХ ходимлари прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини қўлга олди. Уларга фирибгарлик, пора олиш каби айбловлар қўйилган.

Тошкент вилоятида терговчи ва қоровул $9 минг билан қўлга тушгани айтилмоқда

Оҳангарон шаҳри прокуратураси терговчиси ва қоровули $9 минг билан қўлга тушгани айтилмоқда. Улар фуқарога жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб беришини билдирган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2023 йилда хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди

Президент ўтказган йиғилишда 2023 йилда ҳудудларда 18 та қуёш электр станцияси барпо этилиши таъкидланди. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Наманганда Damas`да 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди

Наманган туманида Damas ҳайдовчиси қоидаларга зид равишда 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Унга огоҳлантириш берилиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

Ахборот технологиялари соҳасида ўқиётган ёшларга таълим кредитлари ажратилади

Нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари соҳасида ўқиётган ёшларга таълим кредитлари ажратилади. Улар БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга берилади.

Қорақалпоғистонда комиссия учун ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиққан мактаб директори ишдан бўшатилди

Хўжайлидаги 21-мактаб директори ходимлардан комиссия учун 20 минг сўмдан йиққани сабабли ишдан бўшатилди. Маблағ баннерларни янгилаш мақсадида йиғилгани айтилмоқда, аммо ходимлар пул комиссияни овқатлантириш учун сарфланишини билдирди.

Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртган директорнинг озодлиги 2 йилга чекланди

Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини ургани оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директорга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг 3 йилга таълим соҳасида мансабдор сифатида ишлаши тақиқланди.

UzAuto Motors Malibu XL нархларини эълон қилди

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Malibu XL сотуви бошлангани ҳақида хабар берди. Redline линияси услубида ишлаб чиқилган автомобиллар 3 та комплектацияда тақдим этилиб, 334,8 млн сўмдан 374,1 млн сўмгача (ҚҚСсиз) сотилади.

Давлат органлари ўртасида хавф туғдирадиган маҳсулот ҳақида тезкор хабар бериш тизими яратилади

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Давлат назорати органлари ўртасида юқори хавф туғдирадиган маҳсулот ҳақида тезкор хабар бериш тизими яратилади.

Самарқанддан Тошкентга олиб келинаётган қарийб 2,6 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu Сирдарё йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилганда унда истеъмолга яроқсиз салкам 2,6 тонна гўшт борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.