Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu автотранспорти Сирдарё йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилиб, унда салкам 2,6 тонна гўшт борлиги ва у инсонлар истеъмоли учун яроқсизлиги аниқланди. Бу ҳақда «Маҳалла» телеканали «Репортёр» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Сирдарёда йўл-патруль хизмати масканида масъул ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Тадбирда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган автотранспорт вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги бошқармаси жамоат тартибни сақлаш бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва масъул ташкилот ходимлари томонидан текширилганида тегишли ветеринария маълумотларига эса бўлмаган 2590 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланади.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖСТБ карантин гуруҳи раҳбари Рустам Бўроновнинг маълум қилишича, ушбу гўшт маҳсулотларининг инсонлар истеъмолининг яроқли ёки яроқсиз эканини текшириш учун Вилоят ҳайвонлар касаллар ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига олиб бориб текширилганида ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеъмоли учун яроқсизлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.