Тез орада узоқ кутилган баҳор фасли кириб келади. Баҳор — гўзаллик фасли. Баҳорнинг илк кунларида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами нишонланади. Food City эса байрам шарафига ташкиллаштирилган озиқ-овқат ва гуллар ярмаркасига таклиф қилади. Ярмарка 1 мартдан 8 мартгача бўлиб ўтади.

Гуллар ярмаркаси

Байрамнинг асосий безаклари — гуллардир. Food City савдо мажмуаси ҳудудида гуллар ярмаркаси ташкил этилади. Ушбу ярмаркада сиз ўзингизга ёққан хушбўй ва гўзал гулларни байрам учун харид қилишингиз мумкин бўлади.

реклама

Озиқ-овқат ярмаркаси

Food City`да баҳорий ярмарка бўлиб ўтади, унда сиз уй-рўзғор учун маҳсулотларни чегирма билан харид қилишингиз ҳамда ўзингиз ва оилангизни ҳамёнбоп нархдаги мазали ва янги маҳсулотлар билан хурсанд қилишингиз мумкин.

реклама

Food City`га қандай бориш мумкин?

Food City`гача қуйидаги жамоат транспорти қатнайди:

  • автобуслар: 12, 39, 54, 68, 81, 112, 117, 145, 183, 45, 110, 130;
  • йўналишли таксилар: 8и, 25 м, 73 м, 170 м, 195 м, 9и, 61 м, 55 м, 99 м;
  • 15 та бепул автобус: Food City — Қўйлиқ 7 метроси йўналиши оралиғида.

реклама

Food City иситиладиган ва кондиционерли ёпиқ ҳудудда, қулай бепул аравачалар ва 3000 та автомобилга мўлжалланган катта автотураргоҳи бор мажмуада харидлар қилиш мумкин. Мажмуада уч турдаги омбор мавжуд: қуруқ, совуқ ва музлаткичли — улар озиқ-овқатнинг яхши ҳолатда сақланишини таъминлайди.

реклама

Узоқ ҳудудлардан келган ҳайдовчилар ва савдогарлар учун Food City мажмуасида барча қулайликларга эга меҳмонхона хизмати кеча-ю кундуз фаолият олиб боради.

Телефон: (+998) 55−500−00−04.

Telegram: t.me/foodcityuz
Сайт: f-city.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.