Шавкат Мирзиёевнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони билан ўзбекистонликлар Наврўз байрамида 4−5 кун дам олади.

  • Хусусан, ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар — 5 кун, яъни 18−19−20−21−22 март саналарида,
  • ҳафтасига олти кун ишлайдиганлар эса 4 кун, яъни 19−20−21−22 март саналарида дам олади.

Шунинг учун беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.

23 мартдан эса барча ходимлар яна тўлиқ ишга қайтади.

Маълумот учун, 8 март — Хотин-қизлар байрами кун ҳам ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.