Жамият

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва ИИО ходимлари экологик рейдлар ўтказишни бошлади
18 октябр 2023, 19:38

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва ИИО ходимлари экологик рейдлар ўтказишни бошлади

Экологик ҳуқуқбузарларни жаримага тортиш ваколатига эга бўлган Миллий гвардия ва ИИО, хусусан, чиқиндиларни нотўғри жойга ташлашнинг олдини олиш мақсадида рейдлар ўтказишни бошлади. Бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 1354 рақамига қўнғироқ қилиб ёки Tozalik лойиҳаси боти орқали ҳам хабар бериш мумкин.

«Ўзбекистон темир йўллари» бундан хулоса чиқаради деган умиддаман. Голландиялик блогер — пора эвазига «апгрейд» ҳақида
18 октябр 2023, 19:22

«Ўзбекистон темир йўллари» бундан хулоса чиқаради деган умиддаман. Голландиялик блогер — пора эвазига «апгрейд» ҳақида

Нидерландиялик сайёҳ Том Гронд пора эвазига чипта синфини «кўтариб берган» поезд бошлиғи ишдан бўшатилганидан афсусдалигини айтди. «Компания ойнадаги аксига қараши керак», деб ёзган сайёҳ чипта тоифасини ошириш учун барча расмий уринишлари зое кетгани учун пора беришга мажбур бўлганини билдирди.

10−11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди
18 октябр 2023, 18:10

10−11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди

Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Улар қайси йўналишни танласа, ўша фанлар чуқурлаштириб ўқитилади. Кейинги ўқув йилидан танлов фанлари кўпаяди.

Сурхондарёда тепловоз уриб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди
18 октябр 2023, 16:17

Сурхондарёда тепловоз уриб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилоятида йўловчи поезди Spark билан тўқнашди. ЙТҲга енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабаб бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси вафот этган. Поезд йўловчилари жабрланмаган.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йилга қамалди
18 октябр 2023, 15:45

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йилга қамалди

Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қиз 27 ёшли қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Суд жиноятчига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Наманганда сунъий кўл, Қашқадарёда дор йўли, Хивада сити — Самарқанддаги туризм форумида қандай келишувларга эришилди?
18 октябр 2023, 14:52

Наманганда сунъий кўл, Қашқадарёда дор йўли, Хивада сити — Самарқанддаги туризм форумида қандай келишувларга эришилди?

Самарқандда ўтказилаётган UNWTO тадбирлари доирасида Ўзбекистон вилоятлари хорижий компаниялар билан қатор келишувларга эришди. Хивада Khiva city туризм маркази, Қашқадарёда 3 метрлик дор йўли, Наманганда сунъий кўл ва Самарқандда 3та акванариум ва бошқалар қурилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентдаги Сингапур институтида 600 нафарга яқин талаба курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди
18 октябр 2023, 13:12

Тошкентдаги Сингапур институтида 600 нафарга яқин талаба курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 600 нафарга яқин талабаси курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг ОТМ ректори изоҳ берди. Унинг ёзишича, 532 нафар талаба академик низом талабларини қўпол равишда бузган. Ректор уларнинг масаласи таҳлил этилишини қайд этди.

Андижонда пахта хирмонида ёнғин содир бўлди. Вазирлик ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда
18 октябр 2023, 11:48

Андижонда пахта хирмонида ёнғин содир бўлди. Вазирлик ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда

Балиқчи туманида пахта қабул қилиш масканидаги хирмонда ёнғин содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда. Лекин воқеа акс этган видеода бир хирмон тўлиқ ёниб, ёнғин иккинчи хирмонга ҳам ўтганини кўриш мумкин.

UzAuto Motors сотувда бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди
18 октябр 2023, 10:02

UzAuto Motors сотувда бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди

UzAuto Motors компанияси оммабоп автомобиллар бўлган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширгани маълум бўлди. Бироқ компания бу ҳақида расмий маълумот бермаган.

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди
17 октябр 2023, 17:33

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги «Йўловчи поездларини таъмирлаш» ҳудудида 1 дона чўл бургутини тутқунликда сақлаган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн турист келиши кутилмоқда — Азиз Абдуҳакимов
17 октябр 2023, 15:27

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн турист келиши кутилмоқда — Азиз Абдуҳакимов

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши кутилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанд Глобал инвестиция форумида. Тадбир доирасидаги кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларининг туристик-инвестицион стендлари намойиш этилди. «Газета.uz» фоторепортажи.

Япония Фарғона вилоятидаги боғчага мебель ва жиҳозлар етказиб берди
17 октябр 2023, 12:46

Япония Фарғона вилоятидаги боғчага мебель ва жиҳозлар етказиб берди

Япония элчихонаси томонидан Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига болалар ва ошхона мебеллари ҳамда дарслар учун аудиовизуал жиҳозлар совға қилинди.

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди
17 октябр 2023, 12:36

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

Тошкент шаҳрида 17 октябрь куни Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
17 октябр 2023, 11:28

Самарқанддаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Самарқандда 17 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида ЙТҲ содир этди, оқибатда ўзи ва икки дўсти ҳалок бўлди. Машина бетон тўсиққа урилгач, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва ёнғин юз берган.

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди
17 октябр 2023, 11:09

Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.

ДХХ: Солиқ ва Давлат меҳнат назорати инспекциялари ходимлари пора олаётганда ушланди
17 октябр 2023, 10:39

ДХХ: Солиқ ва Давлат меҳнат назорати инспекциялари ходимлари пора олаётганда ушланди

Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимларини пора олаётганда қўлга олингани айтилмоқда.

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона
16 октябр 2023, 22:48

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона

ҲАМАСнинг Исроилдаги ҳужумлари натижасида 1990-йилларда у ерга кўчиб кетган беш нафар асли ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Уларда амалдаги Ўзбекистон паспортлари бўлмаган. Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроил ТИВнинг ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.

Чегарачилар қаршилик кўрсатган контрабандачиларга қурол ишлатди, икки киши ҳалок бўлди
16 октябр 2023, 20:03

Чегарачилар қаршилик кўрсатган контрабандачиларга қурол ишлатди, икки киши ҳалок бўлди

Фарғона туманида бир гуруҳ маҳаллий аҳоли контрабанда олиб кетаётгани айтилаётган автомобилни тўхтатган чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга жароҳат етказди. Кучлар тенг бўлмагани сабабли ҳарбийлар қурол ишлатган. Натижада икки киши ҳалок бўлди.

«Темир йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари — чайқовчиларнинг «схемалари» ва чет эллик блогер билан бўлган воқеа ҳақида
16 октябр 2023, 19:51

«Темир йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари — чайқовчиларнинг «схемалари» ва чет эллик блогер билан бўлган воқеа ҳақида

Поезд чипталари арзонлиги сабаб чайқовчилар билетни сотиб олиб, устига яна қўйиб сотмоқда, деди «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов. Чипталар арзонлиги учун қўлма-қўл бўлиб кетмоқда. «Арзон тариф қиламиз деб, коррупцион тизимни ўзимиз яратдик», — деди у.

Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер озодлиги 3 йилга чекланди
16 октябр 2023, 18:11

Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер озодлиги 3 йилга чекланди

Деҳқонобод туманида 43 та эчкиэмар эса ўлдирилиб, териси шилиб олган шахс аниқланди. Унга нисбатан 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг