Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарорини кўриб чиқишга киришди, дея хабар қилди суд матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни парламент қуйи палатаси Конституция тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири ва у бўйича 30 апрель куни референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди.

13 март куни Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг очиқ эшитуви ўтказилиши белгиланди.

«Газета.uz»га Конституциявий суд матбуот хизматининг хабар беришича, Қонунчилик палатаси (субъект) фақат қарорни кўриб чиқишни сўрагани учун суд Конституция тўғрисидаги қонунни эмас, фақат референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқади.

Шу билан бирга, 6 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев депутатлар ва сенаторлар, шунингдек, Олий суд раҳбарияти билан бўлиб ўтган йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилишини ва у ўз қарорини бериши ҳақида маълум қилган эди.

«Газета.uz» парламент Қуйи палатасига ушбу масала юзасидан сўров юборди