Президентнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, у тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Андижон вилояти прокурори бўлиб ҳам фаолият юритган.

Маълумот ўрнида бюрони 2020 йилнинг ноябрь ойидан шу пайтга қадар Хасан Кабирджанов бошқарган.