Сиёсат

«Тошкент ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди». Президент пойтахтдаги жарликлардан қутилиш ҳақида
24 ноябр 2021, 16:21

«Тошкент ҳокими мени 450 млрд сўмга туширди». Президент пойтахтдаги жарликлардан қутилиш ҳақида

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида жарлар уни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммо эканлигини маълум қилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса буни ҳал этиш учун унга 450 млрд сўм зарур эканлигини айтган. «Мен бу пулни эртагаёқ беришимни билдирдим», — деди президент. У шунингдек, жарликларни ёпиб, унинг ўрнига дарахт экиш ва йўл очиш бўйича топшириқ берган.

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
24 ноябр 2021, 13:09

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади
24 ноябр 2021, 10:59

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Президент фармойишига кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида «вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш» устувор йўналиш ҳисобланади. Бундан ташқари, давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, «Очиқ идора» лойиҳасини амалга ошириш каби жиҳатлар ҳам шундай йўналишлардан ҳисобланди.

Ўзбекистон АҚШнинг «Демократия учун» саммитига таклиф этилмади
24 ноябр 2021, 10:50

Ўзбекистон АҚШнинг «Демократия учун» саммитига таклиф этилмади

АҚШ Давлат департаменти «Демократия учун» саммитида иштирок этадиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Саммит доирасида авторитаризмдан ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга кўмаклашиш масалалари кўтарилади. Ўзбекистон таклиф этилганлар орасида йўқ.

23 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 ноябр 2021, 21:28

23 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ бериши, «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси эълон қилиниши, президент пойтахт маҳаллаларини айланиши — «Газета.uz»нинг 23 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Президент «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
23 ноябр 2021, 11:22

Президент «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент «2022−2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш» бўйича топшириқ берди. Унда давлат бошқаруви тизими ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини «аҳолининг фаровонлигини таъминлаш самарадорлиги»га эътибор қаратиш ҳамда «мобиль бошқарув аппарати»ни яратиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.

Феруза Бабашева депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди
23 ноябр 2021, 10:08

Феруза Бабашева депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди

Ўртачирчиқ туман Халқ депутатлари Кенгаши ёпиқ мажлисда прокурор тақдимномасига кўра депутат Феруза Бабашевани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Депутат «Агробанк» бошқарма бошлиғининг талабига биноан судда жавобгар сифатида иштирок этади.

22 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 ноябр 2021, 22:05

22 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилиши, Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказиши, Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида ДХШ лойиҳаларини кўпайтириш бўйича йиғилиш ўтказиши — «Газета.uz»нинг 22 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон Буюк Британияга 7800 дан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди
22 ноябр 2021, 21:23

Ўзбекистон Буюк Британияга 7800 дан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.

«Менга „ҳурматли“ дея мурожаат қилманглар». Зойир Мирзаев илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди
22 ноябр 2021, 15:35

«Менга „ҳурматли“ дея мурожаат қилманглар». Зойир Мирзаев илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига „ҳурматли“ деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди. Шунингдек ҳоким фуқароларни қабул қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари Зойир Мирзаев «фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-бот ташкил этилишини» таъкидлади.

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади
22 ноябр 2021, 12:35

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади

Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. Мазкур ҳолатга бошқа ҳеч ким изоҳ бермади.

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди
21 ноябр 2021, 21:14

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Номзодни Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар бир овоздан маъқуллаган.

Москвада қандай келишувларга эришилди?
21 ноябр 2021, 16:05

Москвада қандай келишувларга эришилди?

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи чоғида 18 та ҳужжат, жумладан, ҳукуматлар ўртасида ядровий, биологик хавфсизлик ва халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликка оид битимлар, шунингдек, беш йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланди.

Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди
19 ноябр 2021, 23:20

Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Давлат раҳбари Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

19 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 ноябр 2021, 21:30

19 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги қабул қилинган қарорлар, Олий Мажлис Сенатининг 21 ялпи мажлиси, Inkuzart`нинг янги граффитиси яна бўяб ташланиши — «Газета.uz»нинг 19 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади
19 ноябр 2021, 11:53

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади

Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат муддати 30 суткадан ошмаслиги керак ва бу муддат фақат президент фармони билан узайтирилиши мумкин, фармон эса парламент томонидан тасдиқланиши лозим.

Ҳокимлик биносини таъмирлаш, ҳайфсан, маблағ ажратиш — ҳокимларнинг истеъфога чиқишдан олдинги қарорлари
19 ноябр 2021, 11:38

Ҳокимлик биносини таъмирлаш, ҳайфсан, маблағ ажратиш — ҳокимларнинг истеъфога чиқишдан олдинги қарорлари

Ноябрь ойида Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари алмаштирилди. Ҳудудлар раҳбарлари ишининг сўнгги кунларида хилма хил қарорларни имзоладилар — турли ташкилотларга маблағ ажратишдан тортиб, автомобилни бошқа ташкилот балансига ўтказишгача. «Газета.uz» уч вилоят собиқ ҳокимларининг охирги қарорларини ўрганиб чиқди.

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади
19 ноябр 2021, 10:47 1

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади

Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади. Илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари
19 ноябр 2021, 10:10

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов белгиялик журналистнинг Ўзбекистон Афғонистон ҳукуматини шакллантиришда «Толибон»га таъсир ўтказишга уриняптими ёки бу ҳаракат билан муносабатларни қандай кўзда тутаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди. «Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатларининг елкасига юкламаслик керак», — деди вазир ва айрим давлатлар пул таклиф қилаётгани ва бунинг эвазига минглаб афғон қочқинларини қабул қилишни сўраётганини қўшимча қилди. «Биз буни тушунмаяпмиз», — деди Абдулазиз Камилов.

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди
19 ноябр 2021, 10:04

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг