«Дарахт экиш осон нарса, лекин дарахтни чопмаслик биз учун қийин экан» — Ботир Қобилов 200 млн туп дарахт экилиши ҳақида

Иқтисодчи Ботир Қобилов йилига 200 млн туп дарахт экилиши ташаббуси ҳақида фикр билдириб, мазкур вазифанинг ижросига озгина шубҳаси борлигини таъкидлади. «Энг муҳими, экилган дарахтнинг „меваси“ 15−20 йил ичида келмайди. Балки 200 млн туп эмас, 10 млн тупнинг ўзи етарлидир», — деди у.

Ҳукумат пойтахт бош режасини 2023 йилгача ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Ҳукумат Тошкент ҳокимлигига 2022 йил охиригача шаҳар бош режасини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. Пойтахт бош режасини ишлаб чиқишни якунлаш муддати бугунги кунгача бир неча бор ортга сурилган.

ССВ муассасаларини лойиҳалаштиришга туркиялик мутахассис раҳбарлик қилади

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзтиблойиҳа» лойиҳа ташкилотига туркиялик мутахассис Гурай Каймак раҳбарлик қилади. У пойтахтдаги собиқ Intercontinental меҳмонхонаси биноси ва Ўзбекистондаги бошқа объектларни лойиҳалаштиришда иштирок этган.

Ўзбекистонда табиий офатлардан ҳар йили 1,4 миллион киши азият чекади

Ўзбекистонда ҳар йили табиий офатлар ўртача 1,4 миллион кишилар ҳаётига таъсир ўтказади. Натижада етказилган зарар йилига қарийб 3 млрд долларни ташкил этади. Прогнозларга кўра, йирик сув тошқини мамлакат ЯИМнинг тахминан 5 фоизига зарар етказиши мумкин.

Феруза Бабашева депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди

Ўртачирчиқ туман Халқ депутатлари Кенгаши ёпиқ мажлисда прокурор тақдимномасига кўра депутат Феруза Бабашевани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Депутат «Агробанк» бошқарма бошлиғининг талабига биноан судда жавобгар сифатида иштирок этади.

Тошкентда Президент кутубхонаси қурилади

Пойтахтнинг Адиблар хиёбони ёнида Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи қурилади. Музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхона ҳам ташкил этилади. Миллий боғ яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилмоқда. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

Тошкент метрополитенида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метрополитенининг «Буюк Ипак йўли» бекатида FacePay тизими синовдан ўтказилмоқда. Унинг ёрдамида йўловчи шунчаки валидаторга қараб йўл ҳақи учун тўлов қилиши мумкин.

Тошкентнинг икки туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.

Президент «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент «2022−2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш» бўйича топшириқ берди. Унда давлат бошқаруви тизими ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини «аҳолининг фаровонлигини таъминлаш самарадорлиги»га эътибор қаратиш ҳамда «мобиль бошқарув аппарати»ни яратиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.

«Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси эълон қилинди

25 ноябрдан Ўзбекистонда «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси бошланади. Кампания бошланишини эълон қилган Сенат раиси Танзила Нарбаева зўравонликка қарши курашда «узоқ ва машаққатли ишлар» турганини ва унда «ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим» эканлигини таъкидлади.

Андижонда туман электр тармоқлари бухгалтери блогер аёлни калтаклагани айтилмоқда (тўлдирилди)

Андижонлик блогер Фатима Жўраева Улуғнор тумани электр тармоқлари бухгалтери томонидан калтакланганини таъкидламоқда. Бунга фермерларга сунъий равишда қарздорлик ёзилгани бўйича изоҳ сўрагани сабаб бўлгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди. Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди. Андижон туман электр тармоқлари корхонаси эса аёлнинг калтакланганини рад этиб, воқеа жойидан олинган ёзувни тақдим этди.

Ўзбекистонликларга криптовалюталарни биржаларда сотиб олишга рухсат берилди

Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, норезидентларга криптоактивларни фақат хорижий валютага сотиш мумкин. Шунингдек мулкий таъминотга эга токенлар эмиссиясига ҳам рухсат берилди.

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети очилиши режалаштирилмоқда

Англиянинг Қироллик қишлоқ хўжалиги университетида (Royal Agricultural University) Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Хитойга 2,6 млн тонна газ экспорт қилган

Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу Ўзбекистон 10 ой давомида экспорт қилган жами газ нархи билан деярли тенг.

Ўзбекистонда йил якунига қадар 560 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилади — Азиз Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакатда 2021 йил охирига қадар 560 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилишини маълум қилди. Шундан 375 минг гектарида ўрмонзор барпо этилади.

Тошкентда «Авиация соҳилбўйи» пайдо бўлади

Uzbekistan Airports компанияси Янгихаёт туманида «Авиация соҳилбўйи» деб номланган яшил ҳудуд яратишни бошлади. Компания раҳбарияти кўчат экиш ҳақидаги топшириғини ҳисобот бериш учун эмас, одамларга сайилгоҳ қилиш учун бажаришга қарор қилганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида икки тадбиркор 100 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Чирчиқдаги SHIRINA PETROL ва Тошкент туманидаги CLEAN GAS SERVICE МЧЖларига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари 1,635 млн куб метр газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ушбу миқдордаги газ 100 мингта хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг экани айтилди.

Одам савдоси билан шуғулланадиганлар рўйхати юритилади

Ҳукумат қарори билан одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси юритилади. Унга одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар киритилади. Аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари билан кўрсатилади.

95 ёшли отахон билан суҳбат, мактабга ташриф, кексалар билан кўчат ўтқазиш, ёш бола билан танишув — президент пойтахт маҳаллаларини айланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллаларини айланди. Бунда давлат раҳбари кўп қаватли уйда яшайдиган фуқаролар билан суҳбатда бўлди, мактабга ташриф буюриб ўқувчи ва мактаб ходимлари билан гаплашди, кексалар билан бирга кўчат ўтқазди, айланишга чиққан болакай билан танишди (видео).