Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга коронавирусга қарши ихтиёрий бустер доза билан эмлашга рухсат берилди.

Тошкентда мушукларни қийнаб, улардан бирини ўлдирган йигитнинг шахси аниқланди

Яшнобод туманида номаълум шахс мушукларни пакетга солиб, подъездга олиб кириб, қийнаган ва улардан бирини ўлдирган. Пойтахтга ИИББга кўра, ушбу шахс аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Тошкентда суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади

Президент қарори билан Тошкент вилоятидан пойтахт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари плантация усулида жойлаштирилади. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади. Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташкил этилади.

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади

Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. Мазкур ҳолатга бошқа ҳеч ким изоҳ бермади.

Қашқадарёда байроқ ўрнатилиши яна тўхтатилди, маблағлар йўллар таъмирига йўналтирилади

Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши улкан байроқ учун 300 млн сўм ажратиш бўйича қарор чиқарди. Кейинроқ вилоят ҳокими бунга эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда байроқ устунини қуришни бекор қилди. Маблағлар йўл таъмирига ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтириладиган бўлди. Апрель ойида ҳам вилоятнинг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев 1 млрд 350 млн сўмлик байроқ қурилишини тўхтатган эди.

Ниқоб тақиш COVID-19`га чалиниш хавфини 53% гача қисқартиради — Глобал тадқиқотлар

Дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқотлар натижалари COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ниқоб тақиш натижасида 53 фоизгача ва жисмоний масофа сақлаш орқали 25 фоизгача камайишини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ниқоб тақиш, ижтимоий масофаланиш ва қўлларни ювиш амалиёти вакцинация дастурлари билан параллель равишда давом эттирилиши зарур.

Давлат имтиҳонидан йиқилган талаба ҳар ўқув йилида имтиҳонни 2 мартагача қайта топшириши мумкин

Энди ОТМ талабалари давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди. Улар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилида (3 йил давомида) икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшира олади.

Автомобиль ташувларидаги маъмурий баённомалар планшетлар орқали расмийлаштирилади

Транспорт вазирлиги инспекторлари эндиликда автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш учун планшетлардан фойдаланади. Дастлабки босқичда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

«Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-бот ташкил қиламиз». Зойир Мирзаев илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига «ҳурматли» деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди. Шунингдек ҳоким фуқароларни қабул қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари Зойир Мирзаев «фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-бот ташкил этилишини» таъкидлади.

Ўзбекистонлик каратэчи илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Достон Отаболаев каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик бўлди. У Дубайдаги жаҳон чемпионати финалида мисрлик Абдулла Абдулазизни мағлуб этди (видео).

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млндан ошди

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн нафардан кўпроқни ташкил этмоқда. Шундан қарийб 3 млн нафари ёшга доир пенсия олувчилар ҳисобига тўғри келади.

«Ҳоким бува, светни ёқинг, биз совқотяпмиз». Уйида чироқ ўчган қашқадарёлик бола масъулларга мурожаат йўллади

Яккабоғ туманида яшовчи 5 ёшли бола уйида чироқ соатлаб ўчаётгани боис масъулларга мурожаат йўллади. Қашқадарё «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бир қатор ҳудудларда «таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб электр таъминотида узилиш бўлишини» маълум қилмоқда.

2022 йилда «снос"лар туфайли етказилган зарарларни қоплаш учун 500 млрд сўм ажратилади

2022 йилда «снос"лар туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 500 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мВтга етказиш зарур — президент

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилади. Шунингдек, «йирик саноат корхоналари ҳам ўз энергия таъминоти бўйича қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиши учун зарур шароитлар яратиш керак».

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсиб бормоқда

Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.

Ўзбекистон Буюк Британияга 7800 дан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.