Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов белгиялик журналистнинг Ўзбекистон Афғонистон ҳукуматини шакллантиришда «Толибон»га таъсир ўтказишга уриняптими ёки бу ҳаракат билан муносабатларни қандай кўзда тутаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди. «Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатларининг елкасига юкламаслик керак», — деди вазир ва айрим давлатлар пул таклиф қилаётгани ва бунинг эвазига минглаб афғон қочқинларини қабул қилишни сўраётганини қўшимча қилди. «Биз буни тушунмаяпмиз», — деди Абдулазиз Камилов.

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган 26 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилади

Президент миллий телерадиокомпания тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали — Nurafshon TV`ни ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Телеканалнинг асосий вазифалари ислоҳотлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш, ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъатини кенг тарғиб қилиш этиб белгиланди.

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади

Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади. Илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.

ССВ шифохоналардаги тозалик ҳолатини алоҳида назоратга олди

ССВ ишчи гуруҳи тиббиёт муассасаларининг ишида камчиликларни аниқлади: узун навбатлар, ортиқча қоғозбозликлар ва санитария-гигиена меъёрларига амал қилмаслик. Вазир Беҳзод Мусаев барча муассасаларнинг санитария-гигиеник ҳолатини зудлик билан яхшилаш бўйича топшириқ берди.

Ота-оналар учун Bebbo иловаси ишга туширилди

ЮНИCЕФ Ўзбекистонда ота-оналар учун 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлаб берувчи Bebbo мобил иловасини ишга туширди. Иловада эмлашлар, тиббий кўриклар ва бола ҳаётининг бошқа муҳим босқичларини ҳам қайд этиб бориш мумкин.

Ҳокимлик биносини таъмирлаш, ҳайфсан, маблағ ажратиш — ҳокимларнинг истеъфога чиқишдан олдинги қарорлари

Ноябрь ойида Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари алмаштирилди. Ҳудудлар раҳбарлари ишининг сўнгги кунларида хилма хил қарорларни имзоладилар — турли ташкилотларга маблағ ажратишдан тортиб, автомобилни бошқа ташкилот балансига ўтказишгача. «Газета.uz» уч вилоят собиқ ҳокимларининг охирги қарорларини ўрганиб чиқди.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади

Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат муддати 30 суткадан ошмаслиги керак ва бу муддат фақат президент фармони билан узайтирилиши мумкин, фармон эса парламент томонидан тасдиқланиши лозим.

Оролбўйида кардиология маркази очилади

Ҳукумат қарори билан Оролбўйида кардиология тиббиёт маркази ташкил этилади. Марказ Оролбуйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга тиббий ёрдам кўрсатади. Марказ касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади.

Коронавирусга қарши эмланувчиларнинг 75 фоиздан ортиғи вакцинанинг биринчи дозасини олди

18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 297 753 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 75,3 фоизни ташкил қилмоқда.

«Пасткаш эркаклари бор ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ишлаётган жамиятнинг борлиги уятли» — Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутат аёл Феруза Бабашева атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди. У аёлнинг бир эркак билан биргаликдаги фотосуратлари ва видеосининг ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетганини кескин қоралаб, «ким ва нима бўлишидан қатъи назар, одамни синдириш бундай усул билан уюштирилмаслигини» таъкидлади.

Сенат рулда bluetooth орқали телефонда гаплашишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади

Сенат машина бошқараётганда bluetooth ва қўлни банд қилмайдиган бошқа ускуналар орқали телефонда суҳбатлашишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Паспорт (ID-карталар) бўлган тақдирда, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспортни олиб юриш шарт бўлмайди. Монитор учун жарима бекор қилинмоқда, суғурта полиси йўқлиги учун жарима пасайтирилади. Қонун президент томонидан имзоланиши лозим.

Yoshlar, Navo ва Kinoteatr каналларига рекламадан даромад олишга рухсат берилди

Yoshlar, Navo ва Kinoteatr телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатишига рухсат берилди.

Ўзбекистон ва Россия рублдаги ҳисоб-китобларга ўтиши мумкин

Ўзбекистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, рублга ўтиши мумкин. Россия иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетниковнинг маълум қилишича, президент Путин бошқа давлатлар билан ҳисоб-китобларда рублдан фойдаланишни кенгайтириш бўйича тошпириқ берган. Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур механизм амалиётга жорий этилса, Россия билан ташқи савдо салбий сальдоси ошиши мумкинлигини қайд этди.

Сенаторлар «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади

Сенаторлар томонидан маъқулланган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, сотувчига тўлов шаклига қараб товарларга турли нархлар белгилаш тақиқланади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ушбу соҳадаги ваколатли давлат органи сифатидаги ваколатлари қонун ҳужжатларида мустаҳкамланмоқда.

Бош прокуратура жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган 18 нафар ходимни интизомий жазога тортди

Бош прокуратура ҳайъат йиғилишида 18 нафар ходим интизомий жазога тортилди. Ушбу ходимлар фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлгани учун жазоланган.

ОКМК мис бойитиш фабрикаси қурилиши учун €712 млн миқдорида кредит жалб қилинди

Россиянинг ВЭБ.РФ ривожланиш корпорацияси ОКМК таркибида мис бойитиш фабрикаси қурилиши қуриш учун давлат кафолати ва таъминотисиз 712 млн евро миқдорида кредит ажратмоқда. Янги иншоот ҳисобидан завод 2028 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда.

Аи-80 бензинининг биржа нархлари пасайишни бошлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа идораларнинг аралашувидан сўнг Аи-80 русумли бензиннинг биржа нархлари пасая бошлади. Уч кун ичида ёқилғи нархи 9 фоизга арзонлашди, харидорлар сони эса кескин ошди.

Inkuzart`нинг янги граффитиси яна бўяб ташланди

Стрит-арт рассоми Inkuzart бензин нархи ошишига ишора қилиб, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнидаги деворда янги граффити чизди. Бир неча соатдан кейин расм бўяб ташланди.

Ногиронлиги бор болаларни жамиятдан ажратиб қўйиш амалиётини тўхтатишга чақираман — Зироат Мирзиёева

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева имконияти чекланган болаларни жамиятдан ажратиб қўйиш амалиётига чек қўйиш ва бу борадаги эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди. UNICEF`нинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан билан ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш бўйича умуммиллий кампания бошланиши эълон қилинди.

Тошкентда ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ўтказилади

Тошкентда ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ўтказилади. Аввалроқ Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилган. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, «шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган».

ОТМга киришда мактаб баҳоларини ҳисобга олиш низоми тасдиқланди

Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади. Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига ўтказилади.

2021 йилда Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари 7,6 млрд долларни ташкил этиши кутилмоқда

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилда қарийб 7,6 млрд долларни ёки мамлакат ЯИМнинг 11,6 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Глобал макроиқтисодий прогнозларга мувофиқ, 2022 йилда пул ўтказмалари ҳажми 2,6 фоизга ўсиши кутилмоқда.

ТДИУ 90 йиллигини нишонлашга ажратилаётган 2,25 млрд сўм нималарга сарфланиши маълум қилинди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 90 йиллигини нишонлаш учун 300 минг доллар ажратилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди. Университет матбуот хизмати «Газета.uz»га юбилейни нишонлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида ажратилаётган 2,25 млрд сўмнинг нималарга йўналтирилишини маълум қилди.

Сирдарёда ИЭС қурилиши бўйича тендер ғолиби эълон қилинди

Франция, Қатар ва Япониянинг «EDF, Nebras Power, Sojitz Corporation» компаниялари консорциуми Сирдарёда 1600 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини қуради. ИЭС 2025 йил ўрталарида ишга туширилиши режалаштирилган. Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.