Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги департаменти бош директори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Илкка Ряйсянен мазкур давлатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Қандай қилиб ўзбекистонликлар онгига ўнлаб каналлари бор ва 500 млрд сўмдан кўпроқ бюджетга эга Миллий телерадиокомпания эмас, хорижий мамлакат телеканаллари таъсир кўрсатадиган бўлди? Комил Жалилов мақоласи.
Президент фармони билан хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия олиш тартиби соддалаштирилади. Қолаверса, хорижлик шифокорларга Ўзбекистонда фаолиятини амалга ошириш тасдиқномаси учун йиғим 6 бараварга камайтирилади, 1 ойга келган шифокорлардан эса тасдиқнома талаб этилмайди. Қолаверса, даволаниш мақсадида келган хорижликлар туристик йиғимдан озод этилади.
8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.
Олимжон Нурматов соғлиғи сабабли Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Қосимов ҳоким в.б. бўлди.
1 майдан хорижликларга Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди, уларнинг рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, хориж фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида харид қилиш талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати ҳам камайтирилди.
Қирғизистон президенти протокол хизматини бошқарган Муса Жаманбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Унинг қурилиши қарийб тўрт йилдан бери давом этмоқда, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуанинг биринчи қаватида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш хоналари жойлашган. Бинонинг 65 метр баландликдаги гумбази остига эса Ислом оламининг дурдонаси бўлмиш Усмон мусҳафи қўйилиши режа қилинган.
Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади. Қозоғистон ва Қирғизистон делегациялари вакиллари ҳам шунга ўхшаш баёнотлар билан чиқишди. CNN Россия ташкилот аъзо-давлатларига резолюцияга овоз бериш «оқибатлари» ҳақида огоҳлантириб, нота жўнатганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистонга иккита мактаб қурилиши ва Бобур номидаги Ўш академик театри реконструкцияси учун миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади. Бу эса мамлакат халқаро террорчилар паноҳига айланмаслигига аниқ сигнал эканлиги таъкидланди.
БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади. 58 давлат бетараф қолди, 24 делегация, жумладан Ўзбекистон қарши чиқди.
2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди. Бундан ташқари, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 500 минг долларгача кредитлар ажратилади.
Президент мактаблардаги таълим сифати ва муаллимлар салоҳияти пастлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси ўқитиш методикаси мутлақо эскирганлигида. «Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, январдаги йиғилишда юклатилган топшириқларни бажармаган айрим ҳокимларга охирги марта 3 ой муддат берилди, кейин, жиддий чора кўрилади.
«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.
Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари берилади.
«Бу сўнгги бир неча йил ичида кўпроқ орқага кетган соҳалардан бири. Лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп», — деди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни тасвирлар экан. Унинг сўзларига кўра, журналистлар ва блогерлар унчалик гапиришни хушламайдиган муаммолар ҳали ҳам мавжуд.
Адлия вазирлиги ўз тизимидаги раҳбар ва ходимларни эҳтимолий ишдан бўшатилиш ҳақида огоҳлантирди. 207 нафар туман ва шаҳар адлия бўлими бошлиқлари, 207 нафар ДХМ директорлари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. «Мақбуллаштириш ва штат қисқариши асосан раҳбар лавозимлар ҳисобига тўғри келмоқда, тумандаги ва хизмат кўрсатувчи биронта штат қисқармади», — дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг