9 апрель куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Олимжон Нурматов соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ўртачирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Олимжон Нурматов.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қосимов Ихтиёр Рустамович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ихтиёр Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Президент бошқарув Академияларини тамомлаган.