Сиёсат

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
16 июн 2023, 11:11

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди
16 июн 2023, 10:34

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади
15 июн 2023, 15:44

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга 70 ёшга киргани муносабати билан табрик йўллади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди
15 июн 2023, 15:12

Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди

2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди
15 июн 2023, 11:51

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
15 июн 2023, 09:38

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК
14 июн 2023, 12:38

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди
13 июн 2023, 16:35

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди
13 июн 2023, 14:02

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда
13 июн 2023, 13:55

Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда

Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев
13 июн 2023, 09:36

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.

«Олис овуллардаги болалар учун автобуслар қатновини Қорақалпоғистондан бошлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
12 июн 2023, 23:23

«Олис овуллардаги болалар учун автобуслар қатновини Қорақалпоғистондан бошлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у республика мактабларида тўлиб-тошган синфлар бўлмаслигига ваъда берди.

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан»
12 июн 2023, 22:46

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан»

Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қорақалпоғистоннинг фарзанди эканини яна бир бор таъкидлади. «Шунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиламан», — деди у.

«Яшил тараққиёт учун!» Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури
12 июн 2023, 17:40

«Яшил тараққиёт учун!» Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури

Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев сайловолди дастурида 2030 йилдан бошлаб, 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни таъқиқлаш, чиқиндилардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш, 100 ёшдан ошган дарахтларга табиий ёдгорлик мақомини бериш каби масалалар ўрин олган.

Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди
12 июн 2023, 16:35

Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди

Миробод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланди. Агзам Избосаров эса «ҲЭТ» бошқарув раиси биринчи ўринбосари бўлди.

«Адолат — ҳар бир инсон учун!» Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури
12 июн 2023, 15:11

«Адолат — ҳар бир инсон учун!» Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова суд қарорларини ижро қилиш ваколатини прокуратура ва ички ишлар органларидан адлия идораларига бериш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилиш каби масалаларни ўз сайловолди дастурига киритди.

«Ижтимоий давлат сари». Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастури
12 июн 2023, 14:37

«Ижтимоий давлат сари». Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастури

ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятов энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш, коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, «мактаб солиғи»ни жорий этиш каби масалаларини ўз сайловолди дастурида илгари сурди.

Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
12 июн 2023, 14:26

Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон томони Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Экология вазирига ўринбосарлар тайинланди
11 июн 2023, 11:00

Экология вазирига ўринбосарлар тайинланди

Обиджон Қудратов қайта номланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарига биринчи ўринбосар, Жусипбек Казбеков эса ўринбосар этиб тайинланди.

Азиз Абдуҳакимов экология вазири лавозимига маъқулланди
10 июн 2023, 17:00

Азиз Абдуҳакимов экология вазири лавозимига маъқулланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг