Транспорт вазири Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

15 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раис сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлиб, вазир номзоди маъқулланди.

Шу вақтгача федерация раиси лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов бошқа ишга ўтгани сабабли ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди va делегатлар томонидан қаноатлантирилди.

Маълумот учун, Илҳом Махкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш va қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган.

У 2021 йил февралидан 2023 йил мартигача Uzbekistan Airways компанияси бошқарув раиси сифатида ишлаган.