Азиз Абдуҳакимов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Президентнинг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланганди.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар вазир лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқди. Депутатлар унинг номзодини маъқуллади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилганди. Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Гидрометрология хизмати ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилганди. Унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар этиб тайинланганди.