Ўзбекистонда шахслар жиноятда гумонланиб, қўлга олинаётганда уларнинг ҳуқуқлари тушунтириляптими? Блогер Олимжон Ҳайдоровга ҳам Миранда қоидаси ўқиб эшиттирилдими? «Газета.uz» янги Конституция билан кучга кирган ушбу қоида амалда қанчалик ишлаётгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига сўров юборди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.
Ўзбекистон президенти Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши туманидаги 12-мактабнинг камчиликларига эътибор қаратди ва мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Сенаторлар Сурайё Раҳмоновани Ўзбекистон болалар омбудсмани лавозимига сайлади. Унинг номзоди президент томонидан кўрсатилган ва Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлаганди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик ва элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.
Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб Абдулла Азизов тайинланди. У бунга қадар «ОКМК» бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.
Ўзбекистон президенти ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларида ҳокимлар алмаштирилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.
Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.
Сенатнинг 46-ялпи мажлиси 27 октябрь куни ўтказилади. Унда «Пробация тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, болалар омбудсманини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи сифатида ишлаган.
Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг