Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24−25 октябрь кунлари амалга оширилган ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг икки туманида ҳокимлар алмаштирилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Зоир Халиловович Алиқулов Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у 2016 йил сентябридан етти йил давомида Деҳқонобод туманини бошқарган.

Зоир Алиқулов 1979 йилда Қаршида туғилган. Ички ишлар вазирлиги академиясини (шу жумладан, магистратура ва Олий академик курсларни) тамомлаган.

Унгача Қашқадарё ИИБ Патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошыармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2019 йилда президент томонидан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Беҳзожон Юсупов 2022 йил февралидан буён Қарши туманининг аввалги ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

2020 йил ноябрь ойидан буён Шаҳрисабз шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

1969 йилда Қашқадарёнинг Чироқчи туманида туғилган.

У аввал «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижрочи директори лавозимида ишлаган.