Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Абат Файзуллаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр ва магистратурада (2000−2007 йилларда) таҳсил олган. 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ташқи ишлар вазирлигида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда фаолият юритган. Тайинловга қадар у 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.

У, шунингдек, айни пайтда Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда БМТнинг Вена шаҳридаги ташкилотлари ҳузуридаги доимий вакили ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Абат Файзуллаев 2018 йил август ойидан буён Италияга элчи бўлиб келган Отабек Акбаровнинг ўрнини эгаллади.