Сиёсат

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради
30 ноябр 2023, 09:19

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
29 ноябр 2023, 17:02

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
28 ноябр 2023, 20:18

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олинди
28 ноябр 2023, 14:47

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олинди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди
28 ноябр 2023, 10:13

Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди

Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули вазифасини бажаришга киришди
27 ноябр 2023, 10:27

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули вазифасини бажаришга киришди

Жамил Шарапов Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда бош консули вазифасини бажаришга киришди. У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Сенатда депутатларни аралаш сайлов тизими асосида сайлаш кўзда тутилган қонун маъқулланди
24 ноябр 2023, 17:45

Сенатда депутатларни аралаш сайлов тизими асосида сайлаш кўзда тутилган қонун маъқулланди

Сенаторлар Қонунчилик палатаси сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилишини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади
24 ноябр 2023, 15:22

ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бокуда музокара ўтказди
24 ноябр 2023, 14:32

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бокуда музокара ўтказди

БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.

Президент ерлардан самарасиз фойдаланаётган ҳокимларни танқид қилди
23 ноябр 2023, 11:26

Президент ерлардан самарасиз фойдаланаётган ҳокимларни танқид қилди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидан олинган 17,5 минг гектар ер тадбиркорларга берилмаган ва аукционга ҳам қўйилмаган. Президент вилоят ҳокимларини бу ерлар йил охиригача аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.

Самарқанд ЮНEСКОнинг навбатдаги анжуманига мезбонлик қилади. У 1985 йилдан бери илк бора Париждан ташқарида ўтказилади
23 ноябр 2023, 09:51

Самарқанд ЮНEСКОнинг навбатдаги анжуманига мезбонлик қилади. У 1985 йилдан бери илк бора Париждан ташқарида ўтказилади

ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси 2025 йилда Самарқандда бўлади. У 1985 йилдан бери илк марта Париждан ташқарида ўтказилади. Ташкилотга аъзо давлатлардан ҳеч бири ўз ҳудудида конференцияни ўтказишга таклиф бермагани сабаб охирги сессиялар ташкилот штаб-квартирасида бўлиб ўтаётганди.

Пекинда Хитой ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг биринчи стратегик мулоқоти бўлди
22 ноябр 2023, 21:07

Пекинда Хитой ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг биринчи стратегик мулоқоти бўлди

Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Ван И Пекинда икки давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи стратегик мулоқотини ўтказди. Унда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради
22 ноябр 2023, 17:38

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказиладиган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этиш учун 23−24 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлади.

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади
22 ноябр 2023, 17:37

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади

Ўзбекистон бош вазири Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқини олди. Ўзбекистон президенти кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифати «замондан орқада» эканини таъкидлади.

Шароф Уралов ИИВ Пробация хизматига раҳбар бўлди
21 ноябр 2023, 12:07 1

Шароф Уралов ИИВ Пробация хизматига раҳбар бўлди

Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вазирликнинг Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент
20 ноябр 2023, 14:22

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди», — деди у.

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди
20 ноябр 2023, 14:04

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади
20 ноябр 2023, 10:18

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда
19 ноябр 2023, 14:41

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи
18 ноябр 2023, 16:27

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи

Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг