Сиёсат

Исматулла Иргашев Афғонистонда толиблар ҳукуматини тан олиш шартларини маълум қилди
20 октябр 2021, 19:27

Исматулла Иргашев Афғонистонда толиблар ҳукуматини тан олиш шартларини маълум қилди

Ўзбекистон ҳозирча толиблар тузган афғон ҳукуматини тан олиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. Унинг сўзларига кўра, бу қарор халқаро ҳамжамият билан келишилган ҳолда қабул қилиниши керак.

19 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 октябр 2021, 21:30

19 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви, Ўзбекистон муфтийси ва Тошкент шаҳри бош имом-хатиби тайинланиши, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлиши — «Газета.uz»нинг 19 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлди. Антикоррупция агентлиги раҳбари изоҳ берди
19 октябр 2021, 17:59

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлди. Антикоррупция агентлиги раҳбари изоҳ берди

Антикоррупция агентлиги директори Акмал Бухонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкил этилган ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлиши борасидаги хабарларга изоҳ берди. «Бу кенгашлар коррупцияга қарши курашувчи орган эмас, коллегиал идора ҳисобланади», — деди у. Унинг сўзларига кўра, агар ҳокимлар маҳаллий кенгаш раислигидан озод қилинса, унда Ҳудудий кенгаш раислари ҳам ўзгаришини қўшимча қилди.

«Пандемия даврида кўп давлатлар „эгоист“ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев
19 октябр 2021, 17:31

«Пандемия даврида кўп давлатлар „эгоист“ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда пандемия даврида энг кучли давлатлар ҳам қийин вазиятга тушиб қолганини айтди. Унинг айтишича, «кўп давлатлар „эгоист“ бўлиб кетди». «Қўшниларимиз билан муносабатларни кузатиб турибсиз. Афғон муаммоси бизни жиддий ўйлантиради», — дейди президент.

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди
19 октябр 2021, 13:17 2

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди

Президентликка ЎзЛиДеП партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги тирбандликларни бартараф этиш учун кўчаларда 21 та йўл ўтказгичлар, 6 та метро бекати атрофида ҳамда марказий кўчаларда 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни таклиф қилди. «Йўл ҳаракатини „ақлли тартибга солиш“ тизими жорий этилади», — деди у. Кўчаларни таъмирлашга эса 3,2 трлн сўм ажратилиши таъкидланди.

18 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 октябр 2021, 21:30

18 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлиши, янги имзоланган қарор ва фармонлар, президент сайлови тарихида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган биринчи теледебат — «Газета.uz»нинг 18 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Депутат ёрдамчиси институти жорий этилди
18 октябр 2021, 17:59

Депутат ёрдамчиси институти жорий этилди

Депутат ёрдамчиси институтини жорий этишга оид қонун қабул қилинди. Ёрдамчи депутатнинг вакили сифатида сайлов округида доимий фаолият юритади ва судланмаган бўлиши лозим. У депутат ва сайловчи ўртасидаги мунтазам алоқани яхшилашга кўмаклашади.

1 ноябрдан мингта хонадонли МФЙлар ходимлари маоши 35 фоизга оширилади — президент фармони
18 октябр 2021, 16:03

1 ноябрдан мингта хонадонли МФЙлар ходимлари маоши 35 фоизга оширилади — президент фармони

Президент фармони билан 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган МФЙ ходимлари ойлик маоши 35 фоизга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Ўзбекистон ва Афғонистоннинг янги ҳукумати муносабатларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқади
18 октябр 2021, 14:52

Ўзбекистон ва Афғонистоннинг янги ҳукумати муносабатларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқади

Термиздаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамкорликнинг бир нечта соҳалари бўйича ишчи гуруҳлар тузишди. 10 кун ичида «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва уни икки давлат етакчиларига тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Президент сайлови тарихида биринчи теледебат. Унда номзодлар вакиллари иштирок этади
18 октябр 2021, 12:56

Президент сайлови тарихида биринчи теледебат. Унда номзодлар вакиллари иштирок этади

19 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайловлари тарихида илк маротаба теледебат намойиш этилади. Унда президентликка номзодларнинг вакиллари қатнашади. Теледебатни соат 17:00да «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» каналлари орқали кўриш мумкин.

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди
18 октябр 2021, 12:54

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегация Тошкентда чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда АҚшнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениэл Розенблюм.

Президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлади
18 октябр 2021, 11:31

Президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлади

Депутатлар давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандартини (байроғи) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Улар сайланган президентга унинг қасамёдидан кейин топширилади.

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди
18 октябр 2021, 11:03

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди

БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан уч кунда Термиз халқаро аэропортига Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди. Юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига «Термиз — Ҳайратон» чегара пункти орқали етказилади. Унга қадар эса Termez Cargo Centre логистика марказида сақланади.

Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британияда ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади
18 октябр 2021, 09:56 1

Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британияда ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида АҚШни ортда қолдириб, мезбонлардан кейинги 2-ўринни қўлга киритди. Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км масофани 37 соатда босиб ўтди.

Термизда Афғонистон делегацияси билан музокаралар бошланди
16 октябр 2021, 12:25

Термизда Афғонистон делегацияси билан музокаралар бошланди

Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегациянинг Термизга ташрифи кутилмоқда. Шанба куни у бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашади.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ
16 октябр 2021, 12:03

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ

15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжиди портлатилди. Натижада 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 68 киши жароҳатланди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. «Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

«Президент бўлсам, мигрантлар солиққа ҳеч қачон тортилмайди» — Шавкат Мирзиёев
16 октябр 2021, 11:28 4

«Президент бўлсам, мигрантлар солиққа ҳеч қачон тортилмайди» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеП номзоди ва амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодировнинг мигрантларни солиққа тортиш ҳақидаги таклифини танқид қилиб, «бу солиққа тортиладиган даромад эмаслигини» айтди. «Ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди… Ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак», — деди у.

15 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 октябр 2021, 21:30

15 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рустам Азимовнинг ОАВда чиқиш қилиши, Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғонага кўтарилиши, Safia асосчисининг президентга мурожаат қилиши — «Газета.uz»нинг 15 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди
15 октябр 2021, 19:49

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди. Президент самарали минтақалараро ва трансқитъавий транспорт йўлаклари тизимини, шу жумладан юк ташиш тарифларини пасайтириш ва тартиботларини соддалаштириш орқали янада ривожлантириш заруриятига алоҳида эътибор қаратди. У афғон халқига инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдамни давом эттириш мақсадга мувофиқ эканини ҳам таъкидлади.

Термизга Афғонистон учун гуманитар юкнинг биринчи партияси етиб келди
15 октябр 2021, 15:11

Термизга Афғонистон учун гуманитар юкнинг биринчи партияси етиб келди

Термиздаги логистика маркази Афғонистон учун мўлжалланган гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини қабул қилди. БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан юборилган юклар Мозори-Шарифга юк машиналарида етказилади. Биринчи юкнинг ҳажми 32 тоннани ташкил этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг