Ўзбекистон ва ЕТТБ биринчи своп операциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон деривативлар бозорини ривожлантириш орқали хорижий валютага боғлиқликни камайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда мамлакат ЕТТБ билан илк синов своп операциясини ўтказишга келишиб олди.

Ўзбекистон қамоқхоналарида 2000 дан зиёд диний ва сиёсий маҳбус бор ­- АҚШ комиссияси ҳисоботи

Ўзбекистонда диний ва сиёсий сабабларга кўра судланган 2000 нафардан зиёд маҳбус бор. АҚШнинг Диний эркинликлар бўйича халқаро комиссияси маълумотларига кўра, бу собиқ иттифоқ республикаларидаги барча диний маҳбуслар йиғиндисидан кўра кўпроқ ва дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Комиссия Ўзбекистон ютуқларини қайд этди, лекин ушбу соҳа жиддий ислоҳотга муҳтож деб ҳисоблайди.

Ўзбекистонда туғилган аёл Черногория «олтин паспортини» олганлиги маълум бўлди

Черногория ҳукумати инвестиция киритганлиги учун мамлакат фуқаролигини берган хорижликлар орасида Самарқандда туғилган аёл ҳам борлиги маълум бўлди. «Олтин паспортлар» 250 мингдан 450 минг еврогача Черногориядаги лойиҳага сармоя киритган ва ҳукумат жамғармасига 100 минг евро тўлаган инвесторларга берилади.

Энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонун президент томонидан имзоланди. Унга мувофиқ, энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Қолаверса, ОТМлар қаторида касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумларда таълим олиш учун йўналтирилган даромадлар солиққа тортилмайди.

«Янги заводимизни бузишмоқчи». Safia асосчиси президентга мурожаат қилди

Safia қандолат маҳсулотлари тармоғи асосчиси Бекзод Самигжонов компаниянинг яқинда қурилган янги заводини қутқаришни сўраб президентга мурожаат йўллади. Завод қурилган ер президент топшириғи билан берилганди. Бироқ, ернинг аввалги ижарачиси суд орқали ер ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга эришди.

9 ой давомида боғчаларда 6,6 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги боғчаларда 6,6 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан 2,4 млрд сўм маблағ ташкилотларда аслида ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақи бўлиб чиққан.

Рустам Азимов бош вазир ўринбосари лавозимидан кетганидан кейин биринчи марта ОАВда чиқиш қилди

Собиқ молия вазири, «Ўзбекинвест» компанияси раҳбари Рустам Азимов ЎзА учун мақоласида Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида фикрлари билан бўлишди. Бу Азимовнинг 2017 йил июнда бош вазир ўринбосари лавозимидан кетганидан сўнг ОАВдаги биринчи чиқиши.

Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши маълум қилинди

Roodell компанияси Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш тафсилотларини маълум қилди. Биринчи автмобиль ноябрь ойидаёқ тайёр бўлади. Дастлаб сотувга иккита кроссовер, сўнгра йўлтанламас чиқарилади.

Термизга Афғонистон учун гуманитар юкнинг биринчи партияси етиб келди

Термиздаги логистика маркази Афғонистон учун мўлжалланган гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини қабул қилди. БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан юборилган юклар Мозори-Шарифга юк машиналарида етказилади. Биринчи юкнинг ҳажми 32 тоннани ташкил этган.

2022 йилдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази мустақил фаолият юритади

2022 йилдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади. Беморларга Тошкентга темир йўл ва авиатранспорт келиш ҳаражатлари қоплаб берилади. Бунинг учун уларга имтиёзли йўлланма ёки ваучерлар берилади.

ACCA сертификатлари учун ўқиш ва имтиҳон харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади

Молия вазирлиги ўқиш ва имтиҳон харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлади. Улар орасига ACCA ва CIMA сертификатлари кирган. Шунингдек, кимнинг ўқиш ва имтиҳон харажати компенсация қилиниши маълум қилинди.

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғонага кўтарилди

World Justice Project ташкилоти 2021 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индекси натижаларини эълон қилди. Тадқиқотлар COVID-19 пандемияси сабаб 74,2 фоиз мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги кўрсаткичлари пасайганини кўрсатмоқда. Ўзбекистонга берилган баҳолар эса 4,1 фоизга ошди, натижада 139 та давлат орасида 85 ўринни эгаллади.

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди. Президент самарали минтақалараро ва трансқитъавий транспорт йўлаклари тизимини, шу жумладан юк ташиш тарифларини пасайтириш ва тартиботларини соддалаштириш орқали янада ривожлантириш заруриятига алоҳида эътибор қаратди. У афғон халқига инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдамни давом эттириш мақсадга мувофиқ эканини ҳам таъкидлади.

ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

Ҳукумат қарорига мувофиқ ҳайдовчининг ЙПХ инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаса улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади. Шунингдек, 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

Давлат томонидан молиялаштириладиган стартаплар тасдиқланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қишлоқ хўжалиги, биология, тиббиёт, филология, IT ва бошқа соҳаларда 12 та стартап лойиҳасини маъқуллади. Улар орасида 1,2 млрд сўмлик Google ва «Яндекс» қидирув тизимлари учун ўзбек морфологияси дастурий анализаторини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳам бор.

Ўзбекистонга коронавирус таҳлили учун кўчма лаборатория олиб келинди

Германия Ўзбекистонга коронавирусга ПЦР текширувини ўтказиш учун мобил лаборатория етказиб берди. Лаборатория қуввати бир кунда 1500 та таҳлил ўтказишга мўлжалланган. Ушбу лабораторияда коронавирусга бепул тест топшириш мумкин.