Сиёсат

Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё ҳокими устидан шикоят қилди
3 январ 2022, 23:22

Каттақўрғон ҳокими Қашқадарё ҳокими устидан шикоят қилди

Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчилари дам олиш кунлари ишга чақирилгани айтилмоқда
3 январ 2022, 22:01

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчилари дам олиш кунлари ишга чақирилгани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев 4 январгача барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланганига қарамасдан, январь бошидан вилоятдаги ҳоким ёрдамчиларини ишга чақириб олгани айтилмоқда. «1 январдан ҳамма маҳаллада иш бошлаши керак», — деб ёзган у ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда. Нодир Эркаев 3 январь куни ҳоким ёрдамчилари билан Қамаши туманидаги маҳаллаларга ҳам борган.

Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни 2 бараварга қисқартириш кутилмоқда
3 январ 2022, 16:34

Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни 2 бараварга қисқартириш кутилмоқда

5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади. Қолаверса, Ижтимоий кодексни қабул қилиш ҳам режалаштирилган.

Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда жамоат транспорти қандай ислоҳ қилинади?
3 январ 2022, 13:09

Келгуси 5 йилда Ўзбекистонда жамоат транспорти қандай ислоҳ қилинади?

2022−2026 йилларда республика бўйича ягона транспорт тизимини ривожлантириш, Тошкент ва йирик шаҳарларга узоғи билан 6−7 соатда бориб-келиш имкониятини яратиш таклиф этилаяпти. Бунинг учун 2022 йилда пойтахт жамоат транспорти учун 673 та электробус ва 14 та метро поездини харид қилиш мақсад қилинган. 60 та шаҳарлараро автобус йўналишини ташкил этиш, маҳаллий авиақатновлар сони эса ҳафтасига 48 тадан 80 тага етказиш кўзда тутилган.

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин
2 январ 2022, 23:34

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда
2 январ 2022, 22:53

5 йилда мактабгача таълим қамровини 80 фоизга етказиш кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда. Бунинг учун эса 7 мингдан ортиқ нодавлат муассасаларни қуриш, 160 мингдан кўпроқ кадрлар малакасини ошириш мақсад қилинган.

2022 йилда Экологик кодекс ишлаб чиқилади
2 январ 2022, 12:21

2022 йилда Экологик кодекс ишлаб чиқилади

Президент қарори билан Давлат экология қўмитаси 1 декабргача жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари ва ОАВ вакилларини жалб этган ҳолда Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, барча ҳокимларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосаларига экология ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ҳам юклатилади.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосарлар тайинланди
2 январ 2022, 11:21

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

ЙҲХББ раҳбари Олим Саидов ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Бердиалиев ва унинг ўринбосари Даврон Азизов вазирликнинг бир қанча бўлинмаларини бирлаштирган ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар этиб тайинланди.

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
31 декабр 2021, 14:02

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.

Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди
30 декабр 2021, 17:31

Нарзулло Обломуродов Экоқўмита раислигига маъқулланди

Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.

Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди
30 декабр 2021, 12:12

Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазириниг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров эса ўриндошлик асосида мамлакатнинг Грециядаги элчиси бўлди.

Актам Мухаммадиев Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
30 декабр 2021, 10:45

Актам Мухаммадиев Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

1 январдан нималар ўзгаради?
29 декабр 2021, 20:00

1 январдан нималар ўзгаради?

Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши, тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилиши, автомобилни нотариус тасдиғисиз ижарага бериш мумкинлиги ва метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилиши ва бошқалар — 1 январдан нималар ўзгаради?

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди
28 декабр 2021, 14:26

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон президенти мазкур ташриф давомида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга боради
27 декабр 2021, 19:15

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
27 декабр 2021, 16:38

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Қолаверса, учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини айтиб ўтди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг уч нафар ҳокимини жазолади, яна уч нафарини эса мукофотлади
26 декабр 2021, 14:46

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг уч нафар ҳокимини жазолади, яна уч нафарини эса мукофотлади

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг учта тумани ҳокимларини жаримага тортди. Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши рейтингидан келиб чиқиб, уч нафар ҳокимга эса устама белгиланди.

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади
24 декабр 2021, 18:06

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.

Дунё мамлакатлари конституцияларига қандай ўзгаришлар киритилган?
24 декабр 2021, 11:00

Дунё мамлакатлари конституцияларига қандай ўзгаришлар киритилган?

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда мамлакат Конституциясининг янги лойиҳаси тайёрланишини маълум қилди. Янги конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласи акс эттирилиб, экологияга оид махсус боб киритилади. «Газета.uz» АҚШ, Франция, Россия ва Марказий Осиё давлатлари конституцияларига киритилган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида мақола тайёрлади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё Етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди
23 декабр 2021, 22:45

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё Етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди

Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий форумда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари Мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. 2022 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг