Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Владимир Путиннинг таклифи билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди.

«Пулково» халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ташриф давомида президентнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

Тадбирда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги йўналишлар юзасидан фикр алмашиши маълум қилинди.