30 декабрь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатлар Нарзулло Обломуродовнинг номзодини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

У шу кунга қадар Ўзбекистон Экологик партияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Октябрь ойидаги президентлик сайловларида ушбу партиянинг номзоди сифатида иштирок этиб, 4,1% сайловчиларнинг овозини олган эди.

Экоқўмитанинг олдинги раҳбари Алишер Мақсудов август ойида президент танқидидан сўнг лавозимидан озод этилган эди.