Актам Мухаммадиев президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда адлия вазирининг матбуот котиби хабар берди.

Актам Мухаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилиб, Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган эди.