Президентнинг 30 декабрдаги қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда 31 декабрь куни ТИВ ҳайъати йиғилишида эълон қилинди.

Владимир Норов бунга қадар 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган. Норов Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.

Владимир Норов 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.

У турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.