Президент қарори ва фармони билан пойтахтдаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилмоқда. Институтга яқин жойда яшовчи аҳоли эса 18 мингга яқин дарахтлар тақдиридан хавотирда. Улар «Газета.uz» билан суҳбатда ҳукуматга мурожаат қилиб, ҳудудни миллий боғга айлантириб беришни сўради.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев йилдан-йилга ўзбекистонлик мигрантларнинг мамлакатдан кетиши эмас, қайтиши сони ортиб бораётганини айтди. Унга кўра, мигрантлар 2 млн нафарни ташкил этмоқда. 2022−2023 йилларда ташкилий тарзда 60 минг киши ишга жўнатилган ва уларнинг ўртача маоши 1200 доллар бўлган.
Пойтахтдаги Шимолий вокзалолди майдон таъмирланиб, автотураргоҳ кенгайтирилди, пиёдалар йўлакчалари ва йўллар асфальт қилинди. Ён-атрофдаги яшил ҳудудлар ободонлаштирилди. «Газета.uz» видеорепортажи.
Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда биринчи, Осиёда тўртинчи ва дунёда 13-ўринда турганини маълум қилди. Айни вақтда мамлакатдаги суғориладиган майдонларнинг 28 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий қилиб бўлинган.
Тиббиёт йўналишидаги «суперконтракт» масаласида фикрим ижобий эмас, деди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. Унинг сўзларига кўра, тиббиёт соҳасига киришда «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш бўйича ҳукуматга таклиф киритилган. Қолаверса, сиртқи таълимни очиш ҳам режалаштирилмаяпти.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари июлда эълон қилинади. Статистика агентлигига кўра, бу йил аввалги йилдагидан фарқли равишда кўпроқ товар ва хизматлар турлари бўйича кузатувлар ўтказилган. Кўрсаткични қайта ишлаш жараёни кўпроқ вақт олгани учун уни йил ярмида эълон қилиш белгиланган.
Афғонистон Қўштепа канали орқали 600 минг гектар ерни суғормоқчи экани ҳақидаги гаплар асоссиз. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраевнинг айтишича, «Толибон» тахминан 300 минг гектарни суғормоқчи, бунга 4−5 млрд куб метр сув етади. Ўзбекистон мана шу миқдор сақланиб қолишига интилади.
Тошкентда пляжлар 1990 йиллар охиридан камая бошлаб, 2017 йилда чўмилиш мумкин бўлган энг охирги жой ҳам ёпилди. Пойтахт олти йил чўмилишга рухсат берилган жойларсиз яшади (пуллик аквапарклар ҳисоб эмас). Бу йил иккита пляж очилди. «Газета.uz» уларда бўлиб, ҳордиқ чиқарувчилар билан суҳбатлашди.
Сардоба фожиасининг сабабларидан энг каттаси — сув омбори қурилиши охирига етмаганди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. 27 млрд сўмлик сув сизиб чиқишидан бохабар қилувчи махсус ускуналар ҳам ўрнатилмаган бўлган. Сув омбори ёрилгач эса барча сув омборларида кучайтирилган текширув ўтказилган.
Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда фаолият бошлаганига 30 йил тўлди. «БМТТД Ўзбекистоннинг барқарор келажак қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади», — дейди дастурнинг Европа ва МДҲ давлатлари учун минтақавий бюроси директори Ивана Живкович.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Тошкент филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев шаҳар электр таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари, режали таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатлар бўйича маълумот берди.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят ишида судланган яна 28 нафар шахснинг апелляция шикояти бўйича қарори эълон қилинди. 5 нафар судланувчининг жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди, 16 нафар судланувчининг жазо муддати қисқартирилди, 7 нафар судланувчининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.
Апелляция суди Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича 8 нафар айбланувчининг жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирди, 6 нафар судланувчининг муддати қисқартирилди, Даулетмурат Тажимуратовнинг муддати ўзгаришсиз қолди. Суд прокуратуранинг 4 кишига нисбатан протестини рад этди.
Нукус воқеалари иши бўйича апелляция судида музокаралар тугади. Ҳукм чиқиши кутилмоқда. Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўради. Тажимуратов ва унинг адвокати баёнот берди.
2020 йилда тўсатдан Тошкентнинг М1 даҳасида кўп қаватли уйлардаги кафе-ресторанларнинг ташқи айвонларини бузиш бошланганди. Ҳозирда яна айвонлар бузилмоқда. Расмийлар аҳоли шикояти ва қонунбузарликларни даъво қилаётган бўлса, бизнес қонуний меъёрлар йўқлигини айтмоқда. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, яқинда шаҳардаги ҳар бир маҳаллада яшил ҳудудлар барпо этилади. «Тошкентга „халқ шаҳри“, „халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳар“ номларини олиб бериш сиёсатини юритамиз», — дейди у.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляцияда айбланувчилар, асосий судланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатма берди, экспертлар сўроқлари давом этди. Суд, шунингдек, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги иддаоларини текшириш натижаларини ҳам эълон қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг