Иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг камайиши ва ерларнинг деградацияси 7 сентябрь куни Самарқандда бошланган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференциянинг асосий мавзулари ҳисобланади. У Ўзбекистон ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) техник кўмагида ташкил этилди ва дунёнинг 32 давлатидан 620 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирди, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири.

Тадбирни бош вазир Абдулла Арипов очиб, президент Шавкат Мирзиёев табригини ўқиб эшиттирди. Унда коронавирус пандемияси ва ундан кейин глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги инқирозлар занжирларнинг узилишига ва бутун дунё бўйлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш занжирида нархларнинг ошишига олиб келгани айтилади.

«Бундан айниқса ривожланаётган мамлакатлар жабр кўрмоқда. Глобал иқлим ўзгаришлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимига инвестиция ҳажми камайиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Бу эса Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни хавф остида қолдирмоқда», — дейилади президент табригида.

озиқ овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция

Президент мурожаатномасида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг ташқи таъсирларга чидамли, серҳосил навларини яратиш, чорвачиликни яхшилаш, фермер ва кичик ишлаб чиқарувчилар учун ахборот-консалтинг марказларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон «энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида», шунингдек, озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш эканини таъкидлади.

ФАО бош директори Сюй Дунюй ўз нутқида Марказий Осиё иқлим ўзгариши муаммоларига айниқса заиф ва бу глобал озиқ-овқат саватига таъсир кўрсатаётганини айтди.

«Биз минтақага ёрдам беришимиз керак. Технологиялар, инвестициялар ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш йўллари билан», — дейди халқаро ташкилот раҳбари.

озиқ овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳам пандемия таъсири ва янги муаммолар ҳақида гапирди:

«Пандемия ва глобал муаммолар бизни эски ёндашувларни қайта кўриб чиқишга, фермерлар ва агробизнесни рағбатлантириш нақадар муҳимлигини исботлашга, шунингдек, янги деҳқончилик усулларини жорий этишга ундайди», — деди у.

Азиз Воитовнинг айтишича, Ўзбекистонда қишлоқ озиқ-овқат соҳасини ўзгартириш жараёни кетмоқда. Мақсадга эришиш мақсадида мамлакатда қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун дунёнинг етакчи олимларини жалб этиш режалаштирилган.

Фото: Мадина НурманФото: Мадина Нурман

«Дунё озиқ-овқатнинг юқори сифати ва кўпроқ мавжудлигини таъминлаш учун янги ечимлар ва инновацияларни талаб қилмоқда», — деди вазир.

Тадбирнинг кириш қисмидан сўнг Ўзбекистон бош вазири ва ФАО бош директори қишлоқ хўжалигига бағишланган кўргазма билан танишди.

Конференция якунлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Унда тадбир иштирокчи давлатлари қишлоқ хўжалигини биохилма-хилликни қўллаб-қувватловчи, сув ресурсларидан оптимал фойдаланган ҳолда экологик жиҳатдан энг хавфсиз тарзда ривожлантириш, аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, қишлоқ аёллари, шунингдек, давлат даражасида кичик ва оилавий фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, имкониятларни кенгайтиришдан манфаатдорликни тасдиқлаш кутилмоқда.