Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кенгайтириш учун қурилиш ишлари 2021 йилда бошланганди. Ўшанда 2 та йўлўтказгич қуришмоқчи эди: Биринчиси, Фарғона йўли кўчасидан ТҲАЙга, яъни Сергели йўналишига тушиш учун. Иккинчиси ТҲАЙдан яъни Роҳат йўналишидан Фарғона йўли кўчасига чиқади. Ҳозир шу иккита йўл ўтказгич ва битта йўл ўқи фойдаланишга топширилди. Йўл ўқи ҳалқа йўлдан Сергели йўналиши орқали Бектемир туманига ўтади. Унинг умумий узунлиги 179 метр. Бу лойиҳанинг қурилиши битказилди.

«Газета.uz» қурувчи ташкилот «Grand Road Tashkent» қўшма корхонаси маркетинг бўлими бошлиғи Мирмақсуд Аҳмедов билан суҳбатлашиб, режа бўйича яна қандай ишлар қилинишини сўради.

Ҳеч эътибор берганмисиз, йўлўтказгич устида турган вақтингизда, катта машиналар ҳаракатланса, кўприк қимирлайди. Гўёки у ҳозир бузилиб кетадигандек (видеода кўришингиз мумкин).

Аслида, йўқ, йўлўтказгич қурилиши қоидаларига кўра, бу монолит яъни қуйма кўприк, деди компания вакили. Унинг қурилишида балка қурилиш материали ишлатилади. Устидан асфальт қилинади. Устун қурилаётганда ўртага амортизатор қўйилади. Айнан кўприк қимирлаб туриши учун. Катта машиналар бу йўлдан ўтганда кўприк қимирлайди ва ана шунда тагидаги бетонга зарар етмайди.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».

«Қайтанга у қимирламаса, бу муаммо дегани, акс ҳолда бетонлар синиб кетади», — деди Мирмақсуд Аҳмедов.

Ҳозир Сергелидан келиб, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ўтиладиган ва Фарғона йўли кўчасига кетадиган йўл қурилиши керак. Яна бир режадаги йўл — бу Фарғона йўли кўчасидан Роҳат йўналишига олиб тушувчи йўл ўтказгичдир.

Ходимнинг айтишича, ҳудудда ҳали бузилиши керак бўлган жой бор. Бу Қўйлиқ қурилиш материаллари бозорининг бир қисми. У ердаги автотураргоҳдан кўприк қуриш учун жой олиниши керак. Ҳокимият ҳалича жой олиш масаласини ҳал қилиб бергани йўқ. Бунинг учун бозор маъмурияти билан келишиш ҳамда бузишга рухсат олиш керак. Айтганча, Қўйлиқ бозорининг айрим қисми айнан шу Тошкент ҳалқа йўлининг кенгайтирилиши муносабати билан «Food City» савдо мажмуасига кўчирилди.

Қурилишнинг қолган қисми 60−70 фоиз битиб қолган, дейди компания вакили.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Фото: «Grand Road Tashkent».

Кўприк билан эстакада уланса, унинг остидаги ер асфальт қилинса, якунда ободонлаштириш ишлари қилинса, иш тугайди.

Қурилиш ишлари кетяпти, лекин барибир асосий устунлик транспорт воситаларига бериляпти. Пиёдалар юриши учун шароит иккинчи даражалигича қолмоқда. Ҳозирги вақтда инсонлар ҳаётини хавф остига қўйиб, йўлни кесиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Чунки Қўйлиқ бозорига метро бекатидан ўтиш учун бошқа жойнинг ўзи йўқ.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Одамлар метро орқали «Қўйлиқ» бозорига бормоқчи бўлса, 900 метрдан кўпроқ масофани босиб ўтиш талаб этилади.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Қўйлиқ бозори асосий дарвозаси қаршисидаги йўлдан ўтиб-қайтаётган одамлар. Фото: Google Earth.

Агар Қўйлиқ бозорига метро орқали борсангиз, сизни энг катта муаммо кутиб туради: Бу бозорга етиш учун йўлдан эсон-омон ўтиб олишдир.

Бунинг учун метронинг орқа тарафидан ўтиш, йўл бўйлаб юриб, кейин пиёдалар ўтиш жойи бўлмаган катта автомобиль йўлини кесиб ўтиш керак.

Тўғри, йўлдан ўтиш учун ер ости йўли ҳам бор. Лекин, у ҳали битмаган ва ҳозирча ёпиб қўйилган. Қурувчининг айтишича, ер остидан газ қувурлари ўтган, Ҳудудгазтаъминот уни олиб ташлаши керак. Кейин оқлаш ишлари бажарилса бас, йўлдан хавфсиз ўтиш имкони пайдо бўлади. Аввал ҳам «Газета.uz» ерости ва ерусти ўтиш йўллари қимматлиги ва ноқулайлиги ҳақида бир неча бор ёзганди.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».

Нега пиёдалар ўтиш йўли орқали ер устидан ўтиб бўлмайди? «Grand Road Tashkent» ходимининг айтишича, бу йўл оддий шаҳар ичидаги йўл эмас.

«Бу магистраль йўл. Ундан асосан юк машиналари ҳаракатланади. Яъни транзит йўл. Бу ҳудудга светофор ёки пиёдалар ўтиш жойи ўрнатиш тўғри бўлмайди. Оқим катта бўлгани сабабли ҳам пиёдалар ўтиш йўлини яратиш ЙТҲларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин», — деди у.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».

Шу сабабли, бозор ўзининг автотурарҳоҳини кенгайтириши, одамлар автобусларга яратилган шароитларга қараб ҳаракатланиши керак, дея қўшимча қилди компания вакили.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

Лойиҳанинг кўриниши.

йўл таъмирланиши, кўприк қурилиши, қўйлиқ бозори

18 июлдаги кўриниши. Скриншот: Google Earth.