Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?
15 декабр 2021, 10:25

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?

Келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,5 фоиз ва 15,6 фоизгача ошди. Респондентлар ёқилғи нархларининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишини умумий нархлар даражасининг кутилаётган ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида келтирмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 декабр 2021, 22:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь суди мухолифатчи Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғига 18 йил қамоқ жазоси белгилагани, Францияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланганлар сони 130 нафардан ошгани, Москвада охирги 32 йилликдаги энг кучли қор ёғгани, Жанубий Суданда 89 кишининг номаълум касалликдан вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — президент
14 декабр 2021, 22:39

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — президент

Президент яқинда Деновда рўй берган портлаш тафсилотларини телевидение орқали батафсил кўрсатиш бўйича топшириқ берди. «Яширадиган Ўзбекистон эмас ҳозир», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг қўшимча қилишича, бундан буён вилоятлар ҳокимлари шу сингари ҳолатларнинг олдини олиш учун жавобгарликни шахсан ўз зиммасига олади.

14 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 декабр 2021, 21:58

14 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Россиядаги меҳнат мигрантлари топаётган даромад,"Қўйлиқ" маъмуриятининг бозор бузилиши ҳақидаги хабарларни рад этгани, ўзбекистонлик спортчининг Москвадаги турнирда оммавий жанжалга сабаб бўлгани, прокуратура кесилган дарахтзор учун тўланган 1,89 млрд сўмни Экоқўмга ўтказмагани, «Ўзбекистон почтаси» ребрендингни бошлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг 14 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат ходимларининг 40 фоизини ишдан бўшатди
14 декабр 2021, 19:32

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат ходимларининг 40 фоизини ишдан бўшатди

ССВ тиббиёт соҳасидаги муаммолар ташаббускор, янгича фикрлайдиган, профессионал ва ижодкор кадрларнинг етишмаслиги билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шуни ҳисобга олиб, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилди. Уларга қуйи босқичдаги тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Кадрлар ислоҳоти вазирликнинг бошқа бўғинларига ҳам таъсир қилади.

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин
14 декабр 2021, 19:05

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.

Тошкент шаҳрида бир қатор ИИО ходимлари ишдан олинди
14 декабр 2021, 18:42

Тошкент шаҳрида бир қатор ИИО ходимлари ишдан олинди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Чилонзор, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ФМБ бошлиғи ўринбосарларини ишдан олди. Сергели туман ИИО ФМБ раҳбарияти интизомий жазога тортилди.

Сирдарёда фуқаро 20 гектар ерни 70 минг долларга сотмоқчи бўлди
14 декабр 2021, 16:27

Сирдарёда фуқаро 20 гектар ерни 70 минг долларга сотмоқчи бўлди

Сирдарёда отасининг фермер хўжалиги еридан 5 гектарни ва унинг атрофидаги ҳужжатсиз ердан яна 15 гектарни 70 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди
14 декабр 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,71 сўмга кўтарилиб, 10 845 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

«Толибон» ўз вазирларига хорижлик дипломатлар билан учрашишни тақиқлади
14 декабр 2021, 16:14

«Толибон» ўз вазирларига хорижлик дипломатлар билан учрашишни тақиқлади

«Толибон» ҳаракати вазирлар ва бошқа расмий шахсларга Ташқи ишлар вазирлиги рухсатисиз хорижий дипломатлар билан учрашишни тақиқлади.

Прокуратура кесилган дарахтзор учун тўланган 1,89 млрд сўмни Экоқўмга ўтказмади — депутат
14 декабр 2021, 15:03

Прокуратура кесилган дарахтзор учун тўланган 1,89 млрд сўмни Экоқўмга ўтказмади — депутат

2020 йил февраль ойида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахтнинг Яккасарой туманидаги 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан қарийб 2 миллиард сўм ундирилган эди. Департамент бу пулларни Экология давлат қўмитасига ўтказиши керак эди, бироқ ҳалигача ўз ҳисобида сақлаб келмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди. Бироз вақт ўтгач, у ўз постини ўчириб ташлади.

Москвадаги турнирда ўзбекистонлик спортчи оммавий жанжал келиб чиқишига сабабчи бўлди
14 декабр 2021, 14:53

Москвадаги турнирда ўзбекистонлик спортчи оммавий жанжал келиб чиқишига сабабчи бўлди

Москвада бўлиб ўтган WEF лигаси турнирида ўзбекистонлик спортчи жанг бошланмасдан олдин қирғизистонлик рақибига зарба бергани оммавий муштлашув келиб чиқишига сабабчи бўлди.

Янги йилни President маҳсулотлари билан кутиб олиш мумкин
14 декабр 2021, 13:00

Янги йилни President маҳсулотлари билан кутиб олиш мумкин

President бренди ассортиментини кенгайтириб, харидорларни сифатли пишлоқ, сариёғ, қаймоқ ва творог билан таъминламоқда.

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда турган ёшларга 5531 гектар ер ажратилади
14 декабр 2021, 12:27

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда турган ёшларга 5531 гектар ер ажратилади

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда рўйхатда турган 38 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 та тумандан жами 5531 гектар ер майдони ажратилади.

АЭС объектларида хизмат қилувчи ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди
14 декабр 2021, 12:08

АЭС объектларида хизмат қилувчи ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди

МАГАТЭ йўриқномаси асосида Ўзбекистон АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, АЭС директори энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажи, АЭСда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиш талаб этилади.

«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди
14 декабр 2021, 11:57 1

«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди

«Қўйлиқ» деҳқон бозори директори ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини, шу боис у бузилмаслигини маълум қилди. Бироқ, сотувчилар ва ишчилар Food City`га кўчиш, акс ҳолда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш хатларини олишган. Маъмурият эса бундан хабари йўқлигини айтмоқда.

БМТ раҳбари: порахўр амалдорларнинг очкўзлиги ҳаммага зарар етказади
14 декабр 2021, 11:42

БМТ раҳбари: порахўр амалдорларнинг очкўзлиги ҳаммага зарар етказади

Коррупция одамларнинг раҳбарлар ва муассасаларга бўлган ишончини сусайтиради, тенгсизликни кучайтиради ва барчага зарар етказади, дея таъкидлади БМТ бош котиби Мисрда коррупцияга қарши кураш бўйича Бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига мурожаатида. Форумда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

«Тахтақорача» довонида транспорт ҳаракати тикланди
14 декабр 2021, 09:51

«Тахтақорача» довонида транспорт ҳаракати тикланди

Кучли қор ёғиши туфайли транспорт ҳаракати вақтинча чекланган Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи «Тахтақорача» довони сешанба куни эрталабдан қайта очилди.

Россиядаги меҳнат мигрантлари ойига ўртача 47,1 минг рубль ишлаб топади — РМФ
14 декабр 2021, 09:28

Россиядаги меҳнат мигрантлари ойига ўртача 47,1 минг рубль ишлаб топади — РМФ

Россия мигрантлар федерацияси маълумотига кўра, мамлакатдаги меҳнат мигрантларининг ўртача ойлик даромади 47,1 минг рублни (6,9 млн сўм) ташкил этади. Рус тилини билиш даражасига қараб, иш ҳақи 12 минг рублгача фарқ қилиши мумкин. Мигрантлар учун қурилиш ҳамда транспорт-логистика тармоқлари энг даромадли деб топилган. Энг кам иш ҳақи эса қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган муҳожирларга тўланади.

9 ойда 3 млндан ортиқ ўзбекистонликлар Россияга ишлаш учун борган
13 декабр 2021, 23:47

9 ойда 3 млндан ортиқ ўзбекистонликлар Россияга ишлаш учун борган

Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш учун борган. Яна 60 минг нафар ўзбекистонликлар Россияга таълим олиш мақсадида кетишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг