Ўзбекистоннинг Марказий Осиё Етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди
23 декабр 2021, 22:45

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё Етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди

Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий форумда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари Мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. 2022 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.

Байрам кунлари Afrosiyob қатнови яна биттага кўпаяди
23 декабр 2021, 19:29

Байрам кунлари Afrosiyob қатнови яна биттага кўпаяди

27 декабрдан 9 январгача «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида Afrosiyob қатнови яна биттага кўпаяди. Бундан ташқари, байрам кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар уланади.

30−31 декабрь кунлари Ўзбекистонда қор ёғмаслиги мумкин — Ўзгидромет мутахассиси
23 декабр 2021, 18:27

30−31 декабрь кунлари Ўзбекистонда қор ёғмаслиги мумкин — Ўзгидромет мутахассиси

Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов «30−31 декабрь кунлари аҳоли байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкинлигини» маълум қилди. Бунга қиш ойларида совуқ ҳаво оқимларининг Ўзбекистонга кириб келиши 2 бараварга камайиб кетгани, қолаверса, глобал иқлим ўзгариши таъсир қилмоқда.

Фарғонада бир кунда 2 марта зилзила содир бўлди
23 декабр 2021, 17:32

Фарғонада бир кунда 2 марта зилзила содир бўлди

Фарғона вилояти Риштон туманида бир кун ичида 2 маротаба ер қимирлади, ҳар икки ҳолатда магнитуда 3 баллдан юқорироқни ташкил қилган. Эпицентр пойтахтдан 196 км узоқликда жойлашган.

Адлия вазирлиги чет эл валютасида қарз беришни нотариал тасдиқлаш бўйича механизмни ишлаб чиқди
23 декабр 2021, 16:45 1

Адлия вазирлиги чет эл валютасида қарз беришни нотариал тасдиқлаш бўйича механизмни ишлаб чиқди

Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган қонун лойиҳасига кўра, қарз суммаси чет эл валютасида белгиланганда шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши шарт бўлади. Вазирлик бу фуқаролар «ўзининг қонуний манфаатларини судда тўлиқ ҳимоя қилишига ҳуқуқий асос бўлади» деб ҳисобламоқда.

«Космонавтлар» метро бекатида вагондан тутун чиқди
23 декабр 2021, 15:36

«Космонавтлар» метро бекатида вагондан тутун чиқди

Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатида поезд вагонида «носозлик сабабли тутун чиқди», дея хабар қилди ФВВ. Йўловчилар вагондан туширилган, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Поезд таъмирлашга жўнатилди.

Япония Термиз тумани тиббиёт муассасаларида сув таъминотини яхшилашга ёрдамлашади
23 декабр 2021, 15:36

Япония Термиз тумани тиббиёт муассасаларида сув таъминотини яхшилашга ёрдамлашади

Япония ҳукумати Термиз туманидаги бирламчи тиббиёт муассасаларининг сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини модернизация қилиш учун грант ажратди. Лойиҳа ЮНИCЕФ томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди
23 декабр 2021, 15:15

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди

11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.

Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди
23 декабр 2021, 14:31

Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди

Қозоғистон қозоғистонлик истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатгани сабабли Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарларга чеклов қўймоқчи эмас. Шу билан бирга, Савдо вазирлиги Ўзбекистон томонининг айрим чекловлари ҳақида маълум қилди.

«Ўзсувтаъминот» Сирдарёда ОТБнинг 7 млн доллари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди
23 декабр 2021, 13:18

«Ўзсувтаъминот» Сирдарёда ОТБнинг 7 млн доллари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди

«Ўзсувтаъминот» Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаевнинг Ховос туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ОТБнинг 7 млн доллар талон-торож қилингани ҳақидаги баёнотини рад этди. Таъкидланишича, маблағларнинг 6,2 млн доллари Жаҳон банкига, 1 млн доллари эса Ўзбекистонга тегишли ҳамда «ушбу маблағлар талон-тарож қилинмаган».

Отабек Умаров Қирғизистон фахрий ёрлиғи билан тақдирланди
23 декабр 2021, 11:20

Отабек Умаров Қирғизистон фахрий ёрлиғи билан тақдирланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё MMA Конфедерацияси раҳбари, Осиё олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
23 декабр 2021, 11:01

Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Пайшанба куни Ўзбекистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнаб кетди. 63 вагонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир ортилган.

Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди
23 декабр 2021, 10:23

Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, болалар хори санъатининг фаол тарғиботчиси, композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди.

«Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади». Президент Тошкент вилояти ҳокимлари ҳақида
23 декабр 2021, 10:03

«Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади». Президент Тошкент вилояти ҳокимлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди. «Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман», — деди у. Тошкент вилоятида сўнгги 6 йилда еттинчи ҳоким лавозимга тайинланди.

Элдор Шомуродов захирадан тушиб, «Сампдория» дарвозасига гол урди
23 декабр 2021, 08:43

Элдор Шомуродов захирадан тушиб, «Сампдория» дарвозасига гол урди

Италия чемпионатининг 19-тур баҳсларида «Рома» «Сампдория»ни қабул қилди. Моуриньо ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовни захирадан ўйинга туширди, 5 дақиқадан сўнг у рақиб дарвозасига гол киритди.

Бир кунда саккизта туманнинг ҳокимлари ўзгарди
23 декабр 2021, 03:15

Бир кунда саккизта туманнинг ҳокимлари ўзгарди

Бир кунда Ўзбекистоннинг учта вилоятида саккизта туманига янги ҳокимлар тасдиқланди.

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 декабр 2021, 22:00

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Захираси 5 минг тоннадан ортиқ Олмалиқдаги олтин кони, Ховосда 7 млн доллари талон-торож қилинган ОТБ, 540 млн сўмгача имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлган ёш тадбиркорлар, сотувга қўйилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси, ҳокимлари алмашган туманлар, йўл-транспорт инфратузилмаси ишлаб чиқилаётган Тошкент ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 22 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Олмалиқдаги олтин кони захиралари 5000 тоннадан ошади — президент
22 декабр 2021, 21:42 1

Олмалиқдаги олтин кони захиралари 5000 тоннадан ошади — президент

«Мурунтов» конидаги олтин захиралари 3 минг тоннага етмаса, Олмалиқдаги «Ёшлик-1» конида — 5 минг тоннадан кўпроқ, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Биз шунчалик ер ости бойликларимиз борлигини билмаган эдик. Сизлар билмайсизлар қанчалар бой одам эканлигингизни, қандай ер ости бойликлари устида яшаётганингизни», — деди давлат раҳбари.

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди
22 декабр 2021, 21:14

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Ўзбекистонда ягона беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди. 3,1 гектарда жойлашган 8 қаватли меҳмонхонада жами 300 та стандарт, люкс ва ярим люкс хоналар, конференция ва банкет заллари мавжуд. Савдо барча учун очиқ бўлиши айтилмоқда.

Янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар 18 та давлатга учиши мумкин
22 декабр 2021, 20:11

Янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар 18 та давлатга учиши мумкин

Транспорт вазирлиги ҳозирда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тиклангани, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвоз амалга оширилаётгганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг