Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар
25 декабр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: Янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар

Газ печида пиширилган курка гўшти, норин, гриль товуғи, газ печида пиширилган қўй кураги, қозонда пиширилган лўла-кабоб — Zira.uz янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 декабр 2021, 22:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Омикроннин 110 мамлакатда аниқлангани, Жанубий Кореяда ҳукумат собиқ президент Пак Кин Хени афв қилгани, Россия қўшинларининг Украина билан чегарада тўпланаётгани, Саудия Арабистонининг Яман пойтахтига ҳужум уюштиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

24 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 декабр 2021, 22:00

24 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Швейцария банкидаги музлатилган $70 млнни қайтариб олаётган Гулнора Каримова, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўртасида қурилаётган янги магистраль йўл, ҚҚС имтиёзлари муддати узайтирилаётган озиқ-овқатлар, ўз Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни режа қилаётган UzAuto Motors, Фарғона йўли кўчасидаги таъмирталаб бўлиб қолган янги йўллар ва Янги йилга нархи ошаётган таксилар — «Газета.uz» нинг 24 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қозоғистондан Ўзбекистонга янги магистраль йўл қурилади
24 декабр 2021, 21:03

Қозоғистондан Ўзбекистонга янги магистраль йўл қурилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 280 километрлик янги автомобиль ва темир йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур йўлнинг Марказий Осиё давлатларини Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудлари орқали Россия билан бирлаштириши кутилмоқда

Буюк Британия компанияси Наманганда 90 млн долларга канализация тизимини қуради
24 декабр 2021, 18:32

Буюк Британия компанияси Наманганда 90 млн долларга канализация тизимини қуради

Буюк Британиянинг Metito Utilities Limited компанияси Наманган шаҳрида оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Лойиҳа қиймати 90 млн долларга баҳоланмоқда. Объектдан эркин фойдаланиш учун давлат йилига 9 млн доллар тўлайди.

Ёшлар форуми доирасида 40 та энг истиқболли стартап лойиҳага 50 млн сўмдан берилди
24 декабр 2021, 18:29

Ёшлар форуми доирасида 40 та энг истиқболли стартап лойиҳага 50 млн сўмдан берилди

«Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021» доирасида республика бўйлаб танлаб олинган 40 та энг истиқболли стартап лойиҳалари ғолибларига «Ёшлар — келажагимиз» жамғармасидан 1 млрд сўм, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшма лойиҳаси томонидан эса 100 минг доллар грант маблағлари ажратилди.

ДХХ Андижонда 12 нафар диний ташкилот тарафдорини қўлга олди
24 декабр 2021, 18:19

ДХХ Андижонда 12 нафар диний ташкилот тарафдорини қўлга олди

ДХХ Андижон вилоятида аввал «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан, бироқ, озодликка чиққач экстремистик ғояларни тарғиб қилишда давом этган 12 нафар шахсни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади
24 декабр 2021, 18:06

МДҲ давлатлари президентлари Санкт-Петербургда учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси пора билан қўлга тушди
24 декабр 2021, 17:49

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси пора билан қўлга тушди

Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси мактабдаги таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани тасдиқлатиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар олганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Долларнинг расмий курси пасайди
24 декабр 2021, 17:25

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,02 сўмга пасайиб, 10 798,23 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

Ўзбекистон кредит олиш бўйича МДҲда охирги ўринни эгаллади
24 декабр 2021, 16:52

Ўзбекистон кредит олиш бўйича МДҲда охирги ўринни эгаллади

Ўзбекистон ипотека кредитларини олиш бўйича рейтингда 111 давлат ичида 104-ўринни, МДҲда эса охирги поғонани эгаллади.

Сардобада зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлашга 4,4 млрд сўм ажратилди
24 декабр 2021, 16:00

Сардобада зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлашга 4,4 млрд сўм ажратилди

Сирдарё вилояти ҳокими фармойишига кўра, Сардоба тошқини оқибатиида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун республика бюджетидан 4,4 млрд сўм ажратилди.

Академик Темурбек Усмонов вафот этди
24 декабр 2021, 15:22

Академик Темурбек Усмонов вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, физик олим Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. У дунёда илк бор қувватли лазер нурланишларининг энг катта самарадорликдаги гармоникалари ва ёруғликнинг энг юқори даражадаги параметрик генерацияларини олишга эришган эди.

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
24 декабр 2021, 15:15

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво совиши, кечалари температура -8 даражагача бўлиши кутилмоқда. Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба куни эса ёмғир қорга айланади.

UzAuto Motors ёзда ўз Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда
24 декабр 2021, 13:12

UzAuto Motors ёзда ўз Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда

2022 йил ёзи ўрталарида UzAuto Motors янги Tracker автомобилининг кичик узелли йиғишни бошлашни режалаштирмоқда. Маҳаллийлаштириш даражасининг энг камида 50 фоизни ташкил этиши ҳамда йилига 80 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Самарқанд ва Сурхондарёда ноқонуний ер сотишга уринган шахслар ушланди
24 декабр 2021, 13:04

Самарқанд ва Сурхондарёда ноқонуний ер сотишга уринган шахслар ушланди

Самарқандда ўзганинг фермер хўжалиги еридан 10 гектарни сотмоқчи бўлган аёл, Сурхондарёда эса уй қуриш учун фермер хўжалик ерини сотишга уринган фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилди.

Гўшт, балиқ, картошка, ўсимлик ёғи учун ҚҚС имтиёзлари яна 4 ойга узайтирилиши мумкин
24 декабр 2021, 12:17

Гўшт, балиқ, картошка, ўсимлик ёғи учун ҚҚС имтиёзлари яна 4 ойга узайтирилиши мумкин

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлар, жумладан, ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, гўшт, тирик ҳайвонлар, балиқ ва картошка импорти ва реализацияси учун ҚҚС берилган имтиёзлар муддати 2022 йилнинг 30 апрелигача узайтириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.

Фото: Қорақалпоғистонда қор ёғди
24 декабр 2021, 11:53

Фото: Қорақалпоғистонда қор ёғди

Жума куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида қор ёғди. Бунинг оқибатида жамоат транспорти сифатида фойдаланилган 1400 дан ортиқ «Damas» машиналари қатновдан олинган, туманлараро йўловчи ташувчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати эса вақтинча тўхтатилган. Қорақалпоғистонлик синоптикнинг фикрича, шанба куни тушки вақтгача қор ёғишда давом этади ва совуқ ҳаво 3−4 кун давомида сақланиб қолади.

Гулнора Каримовага Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган $70 млнлик активлари қайтариб берилади
24 декабр 2021, 10:36

Гулнора Каримовага Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган $70 млнлик активлари қайтариб берилади

Швейцариянинг федерал жиноят суди Гулнора Каримова бенефициари бўлган Takilant компаниясининг музлатилган 350 млн доллар кўпроқ маблағнинг 293 млн долларини мусодара қилди. Тахминан 70 млн доллар эса жиноят натижасига қўлга киритилгани аниқланмагани учун компанияга қайтарилади. Шу билан суд Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида яна бир бобни ёпди. Адлия вазирлиги 293 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришга умид қилмоқда.

20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди
23 декабр 2021, 23:40

20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди

Шавкат Мирзиёев 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилашга оид қонунни имзолади. Жорий йилнинг айни шу куни президент мамлакат ишбилармонлари билан учшарув ўтказган эди. Энди очиқ мулоқот ҳар йили бўлиб ўтади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг