2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,95 млрд долларга (+ 15 фоиз) ўсиб, 37,94 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади. Бу 2019 йилнинг шу давридаги ковидгача кўрсаткичидан (37,86 млрд доллар) кўпроқдир.

11 ой давомида экспорт 15,45 млрд доллардан ошди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 8,9 фоизга кўпдир. Импорт ҳам 19,7 фоизга ўсиб, 22,48 млрд долларни ташкил қилди. Ташқи савдо айланмасининг манфий сальдоси 7 млрд долларгача ошди (2020 йил январь-сентябрда 4,5 млрд долларни ташкил этган).

Ноябрда экспорт ҳажми 3 млрд доллардан сал кўпроқни ташкил этди, бу кўрсаткичнинг катта қисми олтин савдоси — 1,74 млрд доллар (57,7 фоиз), шунингдек, газ савдоси — 88 млн долларга тўғри келди.

Йил бошидан буён 4,1 млрд долларлик олтин (умумий экспортнинг 26,5 фоизи), 2,65 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари (17,1 фоиз), 1,49 млрд долларлик рангли металлар (9,6 фоиз), 684,8 млн долларлик газ (4,4%), 866,6 млн долларлик сабзавот ва мевалар ва бошқалар (5,6%) сотилган.

Пандемия йилига нисбатан Ўзбекистон етакчи 20 та ҳамкор-давлатнинг деярли барчасига ўз товар ва хизматларини етказиб беришни кўпайтирди. Жумладан, Хитойга — 2,32 млрд долларга (+32,3%), Россияга — 1,87 млрд долларга (+41,6), Туркияга — 1,54 млрд долларгача (+ 71,7%), Қозоғистонга — 1,05 млрд долларгача (+ 29,1%), Украинага — 202,6 млн долларгача (+84 , 1%), Буюк Британияга — 133,8 млн долларга (3,3 марта) ошди.

Манба: Давлат статистика қўмитаси.

Шу билан бирга, Афғонистонга экспорт 573,2 млн долларга (-17,6%), Германияга эса 60,8 млн долларга (-3,6 фоиз) камайди.

Импорт ҳам деярли барча етакчи 20 та ҳамкор-мамлакатдан, жумладан, Россиядан — 4,73 млрд долларгача (+ 26,4 фоиз), Хитойдан — 4,4 млрд долларгача (+ 10,6 фоиз), Қозоғистондан — 2,48 млрд долларгача (+ 37,3 фоиз), Туркиядан — 1,5 млрд долларгача (+ 52,7%), Туркманистондан — 450,6 млн долларгача (+ 29,9%), Украинадан — 419,9 млн долларгача (+ 49,9%), Бразилиядан — 331,3 млн долларгача (4,7 марта), Эрондан — 221,5 млн долларгача (2,4 марта) ошди.

Қайд этиш жоизки, Россия 2017 йилдан бери биринчи марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт ҳамкорларининг биринчи қаторидан чиқарди.

Ўзбекистонга етказиб бериш Корея Республикасидан 1,63 млрд долларга (-12,5 фоиз), Германиядан 614,6 млн долларгача (-5 фоиз), Латвиядан 161 млн долларга (- 45 фоиз), Чехиядан — 158,6 млн долларгача (-67,7%) камайган.

Манба: Давлат статистика қўмитаси.

11 ой давомида ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 11,3 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ўзи экспорт қилганидан кўра кўпроқ товар ва хизматларни импорт қилмоқда. Экспорт — 3,7 млрд доллар, импорт — 7,6 млрд доллар. Салбий салдо — 3,9 млрд.