Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма 900 млн сўм жаримага тортилди
10 март 2023, 10:23

Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма 900 млн сўм жаримага тортилди

Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси 900 млн сўм жаримага тортилди. У ферма фаолиятини ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз олиб борган. Аввалроқ Сенат энергия ресурсларидан қонунга зид фойдаланишни ўғрилик деб баҳоловчи қонунни маъқуллаганди.

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
10 март 2023, 10:21

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

11−12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 465 сўмгача ошди
10 март 2023, 10:08

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 465 сўмгача ошди

Тижорат банклари 10 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 — 11 465 сўм.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди
10 март 2023, 09:42

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари мобил иловадан пул ўтказишда ҳисоб рақамидан пул ечиб олиниши ва юқори фоизли кредитлар расмийлаштирилиши каби муаммоларга учрамоқда. Миграция агентлиги фуқаролардан банк хизматларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўради.

Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой раиси этиб сайланди
10 март 2023, 09:39

Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой раиси этиб сайланди

Си Цзиньпин 5 йиллик муддатга Хитой раиси лавозимига қайта сайланди. У учинчи муддатга президент этиб сайланган ХХРнинг илк раҳбари бўлди.

Самарқандда Nexia-3 бино ертўласига тушиб кетди
10 март 2023, 09:19

Самарқандда Nexia-3 бино ертўласига тушиб кетди

Самарқанд шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қурилиши тугалланмаган бино ертўласига тушиб кетди. Оқибатда у енгил жароҳат олди. ЙТҲ бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

9 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 март 2023, 22:00

9 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституциявий қонун лойиҳасидаги янгиликлар, 1 ойда $1,9 млрдга камайган олтин-валюта захиралари, 8 кунга ёпилади Қўйлиқ метро бекати, юрак хасталигидан вафот этган Александр Нечаев, умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирланиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

2023 йилги «Фуқаролар учун бюджет» нашри эълон қилинди
9 март 2023, 21:44

2023 йилги «Фуқаролар учун бюджет» нашри эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджетига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» нашрини эълон қилди. Унга кўра, иқтисодий ўсиш 5,3 фоиз, инфляция 9,5 фоиз, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистон президенти аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди — ЎзХДП раиси
9 март 2023, 21:00

Ўзбекистон президенти аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди — ЎзХДП раиси

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди, дея маълум қилди ЎзХДП етакчиси Улуғбек Иноятов.

Украина ҳудудига тунги ҳужумлар вақтида 81 та ракета учирилди
9 март 2023, 19:51

Украина ҳудудига тунги ҳужумлар вақтида 81 та ракета учирилди

Пайшанбага ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига 81 та ракета билан ҳужум қилди. Львов вилоятида снаряд турар-жой биноларига тушиб, беш киши, Днепропетровск вилоятида бир киши ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги бу «Брянск вилоятидаги террорчилик ҳаракатлари учун катта жавоб зарбаси» эканини айтди.

Ўзбекистонда Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси май ойига қадар якунига етказилади
9 март 2023, 19:32

Ўзбекистонда Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси май ойига қадар якунига етказилади

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларининг ўзаро интеграцияси президент қарори билан май ойи охиригача, тизимларнинг терминаллари эса йил сўнгига қадар якунига етказилади.

Самарқандда 14 ёшли қизни олиб қочган 38 ёшли эркак ушланди
9 март 2023, 18:58

Самарқандда 14 ёшли қизни олиб қочган 38 ёшли эркак ушланди

Самарқандда ўзини таксичи деб таништирган 38 ёшли маст эркак 14 ёшли қизни олиб қочди. Вилоят ИИБга кўра, у пастга тушиб, ғилдиракларга қараётган вақтида қиз машинадан қочишга эришган. Айни пайтда эркак ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
9 март 2023, 17:57

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 18 март учинчи чоракнинг сўнгги куни бўлади, тўртинчи чорак 27 мартдан бошланади.

Ўзбекистонда Сенат аъзолари сони 65 тагача қисқартирилади
9 март 2023, 16:40

Ўзбекистонда Сенат аъзолари сони 65 тагача қисқартирилади

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида парламентдаги сенаторлар сони 100 тадан 65 тага қисқартирилиши маълум қилинди. Бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади. Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага камайтирилади.

Айрим лавозимларни сурункасига 2 мартадан ортиқ эгаллаш тақиқланиши мумкин
9 март 2023, 16:36 1

Айрим лавозимларни сурункасига 2 мартадан ортиқ эгаллаш тақиқланиши мумкин

Конституциявий қонун лойиҳасига айни бир шахснинг сурункасига 2 муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда. Бу лавозимларга президент, Сенат раиси, ҳокимлар, бош прокурор ва бошқалар киради.

Умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади
9 март 2023, 16:17

Умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади

11 март куни Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бу ишларга 1,3 млрд сўм сарфланади. Шунингдек, 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 2 млрд сўмдан кўпроқ моддий ёрдам кўрсатилади.

Тошкентдаги баъзи дўкон ва хизмат кўрсатиш шохобчалари кассасида картадан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади
9 март 2023, 15:27

Тошкентдаги баъзи дўкон ва хизмат кўрсатиш шохобчалари кассасида картадан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади

Тажриба тариқасида Тошкентда вақтинчалик тартиб жорий этилади, унга кўра, айрим дўконлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари кассасида картадан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади. Биринчи босқичда лойиҳа Korzinka супермаркетлар тармоғида ишга туширилади.

Февраль ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга камайди
9 март 2023, 15:17

Февраль ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга камайди

Феврал ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари январь ойига нисбатан 1,98 млрд долларга пасайди. Натижада кўрсаткич февраль ойига келиб $33,9 млрдни ташкил этди.

Жисмоний шахслар энди қатор хизматлар харидида комиссия тўламайди
9 март 2023, 15:09

Жисмоний шахслар энди қатор хизматлар харидида комиссия тўламайди

Жисмоний шахслардан поезд, самолёт чипталари, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва жарималар, болалар боғчалари, мактаблар ва олий ўқув юртлари учун тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун комиссия ундирилмайди.

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди
9 март 2023, 15:03

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди

Журналист ва шоир Акмал Тошев 37 ёшида вафот этди. Бош прокуратура унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. У шу пайтга қадар «Инсон ва қонун» газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг