23 декабрь куни Ўзбекистондан афғон халқига 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Поезд Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилган.

Маълум қилинишича, бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими ўтказилади.

Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон қўшни давлатга озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечакдан иборат 1300 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатганди.