ОТБнинг Ховос туманига сув таъминоти учун ажратилган 7 млн доллардан ортиқ маблағлари талон-торож қилинган

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев Осиё тараққиёт банкининг Ховос туманининг 126 минг аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ажратилган 7 млн доллардан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинганини маълум қилди.

Олмалиқдаги олтин кони захиралари 5000 тоннадан ошади — президент

«Мурунтов» конидаги олтин захиралари 3 минг тоннага етмаса, Олмалиқдаги «Ёшлик-1» конида — 5 минг тоннадан кўпроқ, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Биз шунчалик ер ости бойликларимиз борлигини билмаган эдик. Сизлар билмайсизлар қанчалар бой одам эканлигингизни, қандай ер ости бойликлари устида яшаётганингизни», — деди давлат раҳбари

Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди

Транспорт вазирлиги Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Концепция биринчи ўринда пиёдалар, кейинги ўринларда велотранспорт, шаҳар жамоат транспорти ва шахсий автотранспорт учун қулай инфратузилмани яратишни кўзда тутади.

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Ўзбекистонда ягона беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди. 3,1 гектарда жойлашган 8 қаватли меҳмонхонада жами 300 та стандарт, люкс ва ярим люкс хоналар, конференция ва банкет заллари мавжуд. Савдо барча учун очиқ бўлиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда 11 ой давомида 1 млн тоннадан зиёд бензин ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида 1 млн тоннадан зиёд бензин ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 10 ой ичида 110,2 млн долларлик 300 млн литрдан ортиқ бензин импорт қилинган.

Янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар 18 та давлатга учиши мумкин

Транспорт вазирлиги ҳозирда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тиклангани, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвоз амалга оширилаётгганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 2021 йилда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони 3 баробарга ошди

2021 йилда Ўзбекистонда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони 3, маҳсулотлар экспорти эса 1,9 баробарга ортди. Шунингдек, 20дан ортиқ турдаги ҳарбий ва икки мақсадда қўлланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Тўртта туманда ҳокимлар алмашди

Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.

Декларация тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин 3 ой муҳлат берилади — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари фармонида тизимни 2022 йил 1 январидан жорий этиш бўйича кўрсатма берилган бўлса ҳам, катта эҳтимол билан, йил охиригача қабул қилинмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизим барибир янги йилдан ишга туширилади ва давлат хизматчиларига декларацияларни тайёрлаш учун апрелгача вақт бериш режалаштирилган.

Тошкентдаги Матбуот уйи сотилмайдиган бўлди

Пойтахтдаги Матбуот уйи («Газета корпуси») биноси сотувдан олинди ва у ОАВ, шу жумладан босма нашрлар ихтиёрида қолдирилиши маълум қилинди. Бино ЎзА балансига ўтказилиши мумкин. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг сўзлари кўра, ушбу масала давлат раҳбарининг назоратида турибди.

Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

2022−2024 йилларда махсус ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатни қўлга киритган ёшларга 540 млн сўмгача кредит берилади. Кредит фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида, 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

Антимонополия қўмитаси Ramella крем пастаси ишлаб чиқарувчисини Nutella дизайни билан ўхшашликларни бартараф қилишга чақирди

Шоколад пастасини ишлаб чиқарувчи Ramella компаниясига истеъмолчиларни чалғитиш билан боғлиқ қонун бузилишини бартараф этиш ҳақида мажбурият юклатилди. Италиянинг «FERRERO S.p.A.» компанияси томонидан тарқалган Nutella шоколадининг машҳур бренди дизайни Ramella маҳсулотининг қадоқларида ҳам акс эттирилган.