Uzbekistan Airways авиакомпанияси йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Тошкент — Москва — Тошкент ва Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент ва Москва ўртасидаги қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент ва Санкт-Петербург ўртасида эса 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ, Россиянинг қатор авиакомпаниялари халқаро санкциялар туфайли халқаро рейсларни тўхтатгани ҳақида ёзган эдик.