Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Дунё» ахборот агентлигининг номи ўзининг аввалги — «Жаҳон» АА номига қайта ўзгартирилади. Бу ҳақда агентликнинг сайти хабар берилди.

«Худди шу номдаги ёки унга ўхшаш номларга эга бўлган кўплаб тижорий ва бошқа тузилмалар пайдо бўлгани сабабли шундай қарор қабул қилинди», — дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, агентлик веб-сайтининг интернетдаги электрон почта манзиллари, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги каналларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Маълумот учун, «Дунё» ахборот агентлиги президентнинг 2018 йилдаги [5400-сон] фармонига асосан Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида ташкил этилганди. Агентликка 2019 йил 17 ноябрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан 0113-рақамли гувоҳнома берилган.