Ота болалар омбудсманининг аралашувидан сўнг қизига хорижга чиқишга рухсат берди
13 апрель 2024, 09:27

Ота болалар омбудсманининг аралашувидан сўнг қизига хорижга чиқишга рухсат берди

Эркак спортчи қизига Осиё ўйинларида қатнашиш учун чет элга чиқишига рухсат бермай, хорижга чиқиш паспортини олишига тўсқинлик қилгач, бу ишга болалар омбудсмани ва бошқа идоралар аралашди. Натижада ота қизига бу жараён учун рухсат берди.

Исроилдаги ўзбекистонликлардан яшаш манзилини заруратсиз тарк этмаслик сўралди
12 апрель 2024, 15:31

Исроилдаги ўзбекистонликлардан яшаш манзилини заруратсиз тарк этмаслик сўралди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда яшовчи фуқаролардан шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш учун яшаб турган жойини заруратсиз тарк этмасликни сўради. Аввалроқ ОАВ икки кун ичида Исроилга Эрондан тўғридан-тўғри ҳужум кутилаётгани ҳақида ёзганди.

NeftGazMontaj юбилейини нишонламоқда: нефть ва газ қурилиши соҳасида йигирма йил
12 апрель 2024, 15:00

NeftGazMontaj юбилейини нишонламоқда: нефть ва газ қурилиши соҳасида йигирма йил

NeftGazMontaj компанияси ўз тарихидаги муҳим сана — асос солинганига 20 йил тўлганини нишонламоқда. Иккита 10 йиллик давомида ташкилот Ўзбекистон нефть ва газ саноати объектларини қуришда етакчи иштирокчилардан бирига айланди.

Қозоғистон Сенати оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни маъқуллади
12 апрель 2024, 12:18

Қозоғистон Сенати оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни маъқуллади

Қозоғистонда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун қабул қилинди. Ҳужжат калтаклаш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш учун жиноий жавобгарликни назарда тутади, баданга ўртача ва оғир шикаст етказиш учун жавобгарликни кучайтиради. Энди қонунни президент имзолаши керак.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 3 ҳайдовчи жароҳат олди
12 апрель 2024, 11:01

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 3 ҳайдовчи жароҳат олди

Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари тўқнашди. Оқибатда учала ҳайдовчи ҳам олган жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилди.

«Беларусь азалдан Ўзбекистонга нисбатан биродарлик кайфиятида бўлган. Доим шундай бўлиб қолади» — Лукашенко
12 апрель 2024, 09:13

«Беларусь азалдан Ўзбекистонга нисбатан биродарлик кайфиятида бўлган. Доим шундай бўлиб қолади» — Лукашенко

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Беларусь раҳбари товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш, хусусан, БелАЗ билан келишувларни бажаришга тайёрлигини маълум қилди.

Тошкентдаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди
12 апрель 2024, 08:55

Тошкентдаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

Тошкентдаги Бўрижар каналида уч киши, жумладан, 5 ёшли бола ва унинг онаси чўкиб кетди. Икки қурбоннинг жасади топилган, учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда.

Дубайда баҳор-ёз мавсумларида ўтказиладиган 5 та фестивални ўтказиб юбормаган маъқул
11 апрель 2024, 17:00

Дубайда баҳор-ёз мавсумларида ўтказиладиган 5 та фестивални ўтказиб юбормаган маъқул

Йил давомида Дубайда турли-туман фестиваллар бўлиб ўтади. Амирликнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти баҳор-ёз мавсумида ташкил қидинадиган бешта фестиваль ҳақида маълумот берди.

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди
11 апрель 2024, 15:53

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди

Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари: Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов 4 та медални қўлга киритди.

Андижонда 42 млрд сўмлик йўл лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11 апрель 2024, 14:42

Андижонда 42 млрд сўмлик йўл лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Андижонда тадбиркорга 42 млрд сўмлик йўл қурилиши лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган икки шахсни қўлга олди.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади (дастур жадвали)
11 апрель 2024, 13:02

Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади (дастур жадвали)

15−19 апрель кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади. Дастурдан маҳаллий ва хорижий рассомларнинг кўргазмалари, рассомлик ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари, тарихий, миллий ва замонавий либослар намойиши ўрин олган.

BYD Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
11 апрель 2024, 13:00

BYD Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

15 апрелга қадар VI Тошкент халқаро BYD марафонида иштирок этишни истаганлар ҳали ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин. Асосий тадбир 21 апрель куни бўлиб ўтади.

ГБУ билан жиҳозланган барча Chery моделлари кафолати сақлаб қолинади
11 апрель 2024, 11:00

ГБУ билан жиҳозланган барча Chery моделлари кафолати сақлаб қолинади

Ўзбекистондаги Chery бренди автомобилларга газ баллонли ускуналар ўрнатилгандан сўнг ҳам техник хизмат кўрсатиш кафолати узайтирилишини эълон қилди.

Ўзбекистонда BYD автомобиль заводини ишга тушириш июнь ойига режалаштирилган
10 апрель 2024, 15:44

Ўзбекистонда BYD автомобиль заводини ишга тушириш июнь ойига режалаштирилган

2024 йилнинг июнь ойида Жиззах вилоятидаги BYD автомобиль заводини ишга тушириш режалаштирилган. Биринчи босқичда ушбу бренд остида иккита модель ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Ўзбекистон элчиси Испания қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
10 апрель 2024, 13:12

Ўзбекистон элчиси Испания қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси этиб тайинланган Фаррух Турсунов қирол Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди.

«Тез ёрдам»га 3 ойда 3,1 млн мурожаат келиб тушди
10 апрель 2024, 12:52

«Тез ёрдам»га 3 ойда 3,1 млн мурожаат келиб тушди

2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида «Тез ёрдам» хизматига 3,1 миллионта мурожаат келиб тушган. Уларнинг 812 247 таси сурункали касалликлар, 19 114 таси эса туғруқлар учун чақирилган.

Тошкент вилоятида хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими пичоқланди
10 апрель 2024, 03:09

Тошкент вилоятида хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходими пичоқланди

Тошкент туманида оилавий жанжал бўйича чақирув олган ИИБ ходими пичоқланди. У ошхона пичоғи ушлаган шахсдан қуролсизланишни сўраган, аммо 56 ёшли фуқаро унга фаол қаршилик кўрсатиб, чап бел қисмини жароҳатлаган. Ходим ИИВ марказий госпиталига ётқизилди, фуқаро эса беш йилгача қамалиши мумкин.

Жиззахда 7-синф болани урган ўқитувчи ишдан олинди
10 апрель 2024, 02:43

Жиззахда 7-синф болани урган ўқитувчи ишдан олинди

Болалар омбудсманига келган мурожаат ўрганилганда Жиззах вилояти Зомин туманида мактаб ўқитувчиси вояга етмаган ўқувчининг юзига бир неча бор тарсаки уриб, уни ҳақорат қилгани маълум бўлди. Мактаб директори буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Швейцария аҳолиси ҳукумат иқлимга бепарволиги сабаб Европа судига арз қилиб, ютиб чиқди
9 апрель 2024, 23:51

Швейцария аҳолиси ҳукумат иқлимга бепарволиги сабаб Европа судига арз қилиб, ютиб чиқди

Швейцариянинг кекса аҳолиси мамлакат ҳукуматининг иқлим бўйича ҳаракатсизлигига доир инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишида ғолиб чиқди. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво уларнинг соғлиғига зиён етказиб, ўлим хавфини юзага келтирмоқда. Бу — иқлим ўзгариши билан боғлиқ тарихдаги биринчи қарор.

2024 йил март ойи ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
9 апрель 2024, 23:26

2024 йил март ойи ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган март ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ март бўлди. Метеорологлар кетма-кет ўнинчи ой ойлик ҳарорат рекордини қайд этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг