Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон 6 та медаль олди. Бу ҳақда Ввелосипед спорти федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Мусобақада Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари жами 17 нафар спортчи билан иштирок этди.

Совриндорлар

Катталар:
Никита Светков (чиқариб юбориш) — кумуш медаль
Маргарита Мисюрина (очко тўплаш) — кумуш медаль
Олга Забелинская/Нафосат Козиева (мэдисон) — кумуш медаль.

Ёшлар:
Алимардон Жамолдинов (омниум ва очко тўплаш дастурларида) — кумуш ва бронза медаль
Самира Исмоилова (омниум) — бронза медаль олди.

Аёллар ўртасидаги мэдисон гуруҳ пойгасида кумуш медални қўлга киритган Забелинская ҳамда Козиева жуфтлиги делегацияга Париж-2024 Олимпия лицензияси йўлида 1080 рейтинг очкосини тақдим этди.

Осиё чемпионатидан сўнг Ўзбекистон велоспортчилари Италияда бўлиб ўтадиган юқори дивизиондаги World Tour шоссе пойгаларида иштирок этади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Людмила Маркелова трек мусобақаларининг Ўзбекистон учун қийин кечишига сабаб мамлакатда машғулотлар мунтазам ва доимий равишда тактика билан олиб бориладиган ва республика ҳамда халқаро мусобақалар ташкил этиладиган UCI стандарти ва сертификати бўйича ёғоч қопламали ёпиқ велоспорт йўлаклари йўқлигида эканини таъкидлади.

Фото

велоспорт, осиё чемпионати

велоспорт, осиё чемпионати

велоспорт, осиё чемпионати

велоспорт, осиё чемпионати

велоспорт, осиё чемпионати

велоспорт, осиё чемпионатиvelo