Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 8 та автоматик станция олиб келинди. Бу ҳақда «Замин» фонди хабар қилди.

Бу «Замин» фонди ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг «Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Қайд этилишича, ускуналар созланиб, тест синовлари якунлангач, ягона маълумотлар базасига уланади. Шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудлардаги ходимлари ўқитилади.

Станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz миллий платформасига узатиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, республика бўйича 1000 та IQAir қурилмаси, жумладан, Тошкент шаҳрида 150 та ўрнатилиши маълум қилинганди.