Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
15 апрель 2022, 11:01 1

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори билан ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги ўтказилади
15 апрель 2022, 10:11

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги ўтказилади

15 апрель куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи старт олади. Россия, Беларусь ва Украина гимнастикачилари узоқ йиллар давомида биринчи марта Тошкент турнирида қатнашмайди. Томошабинлар учун мусобақаларга кириш бепул.

Uzbekistan Airports бошқарув раисига икки ўринбосар тайинланди
15 апрель 2022, 09:45

Uzbekistan Airports бошқарув раисига икки ўринбосар тайинланди

Сардор Абдуллаев Uzbekistan Airports бошқарув раисининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари бўлди. У бунгача Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди. Аввал президент девонида ишлаган Боходир Мирусманов эса персонал бўйича раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

«Пушкин» бекатида йигит ўзини метро поезди остига ташлади
14 апрель 2022, 22:12

«Пушкин» бекатида йигит ўзини метро поезди остига ташлади

22 ёшли йигит қасддан ўзини метро поезди остига ташлади. Машинист поездни тезкор тўхтатиши натижасида у омон қолди.

14 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 апрель 2022, 22:00

14 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланган Ўзбекистон, мамлакатни минтақавий IT марказига айлантиришга кўрсатма берган президент, таҳдидлар туфайли мақоласини ўчиришга мажбур бўлган Rost24 бош муҳаррири, метро жетонларининг қайта сотиб олиниши, Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган 27% аёллар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
14 апрель 2022, 20:41

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Президент тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин, илгари бундай тартиб мавжуд эмас эди. Тўловга қобилиятсизик ҳолати суд томонидан кўриб чиқилади ва суд қарорисиз ундирувни мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, «Банкротлик тўғрисида»ги қонун ҳам ўз кучини йўқотди.

Япония ТИВ раҳбари апрель охирида Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда — ОАВ
14 апрель 2022, 18:50

Япония ТИВ раҳбари апрель охирида Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда — ОАВ

Япония ташқи ишлар вазири Йосимаса Хаяси апрель охирида Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Шунингдек, Япония ТИВ раҳбари июнь ойи охиригача Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари йиғилишини ўтказиш ва Хитой кредитлари хавфи ҳақида огоҳлантиришни режалаштирмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индекси эълон қилинди
14 апрель 2022, 18:44

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индекси эълон қилинди

2021 йил учун Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индекси юзасидан ўтказилган мониторинг якуни бўйича тузилган рейтинг эълон қилинди. Унда вазирлик, қўмита, агентлик ва марказлар, шунингдек, вилоят ҳокимликларининг натижалари қайд этилган.

Ўзбекистонга йил бошидан бери 3 мингга яқин хорижий IT-мутахассис келган
14 апрель 2022, 18:34

Ўзбекистонга йил бошидан бери 3 мингга яқин хорижий IT-мутахассис келган

Президент йил бошидан бери мамлакатга 3 мингга яқин хорижий IT-мутахассис келгани ва уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режалаштираётганини маълум қилди. Хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1000 нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини оширишга кўрсатма берилди.

Президент Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантиришга кўрсатма берди
14 апрель 2022, 18:22

Президент Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантиришга кўрсатма берди

Президент Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди. Бунинг учун IT экспортини йил якунигача 100 млн долларга етказиш, яна 6 та ҳудудда IT-паркларни тўлиқ ишга тушириш ва камида 20 тадан компания фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. «Ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қарши шаҳар ҳокимлиги мансабдорлари 156,4 млрд сўмлик ерни ноқонуний ажратиб бергани аниқланди
14 апрель 2022, 18:04

Қарши шаҳар ҳокимлиги мансабдорлари 156,4 млрд сўмлик ерни ноқонуний ажратиб бергани аниқланди

Қарши шаҳар ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ва Қурилиш бўлимининг 7 нафар ходими қонунга зид равишда 318 та ҳолатда 105 гектар ерни аукционсиз бериб юборгани аниқланди. Ушбу ер майдонларининг бозордаги баҳоси 156,4 млрд сўмни ташкил қилади. Гумондорларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга юборилди.

Rost24 бош муҳаррири таҳдид ва босим туфайли мақолани ўчирганини маълум қилди
14 апрель 2022, 17:56 1

Rost24 бош муҳаррири таҳдид ва босим туфайли мақолани ўчирганини маълум қилди

Rost24 нашри бош муҳаррири Анора Содикова таҳдид ва босимлар туфайли тадбиркор Жаҳонгир Усмонов ҳақидаги мақолани олиб ташлашга мажбур бўлганини маълум қилди. Миллий масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «журналистга таҳдид қилишга, умуман таҳдидларга ҳеч ким ҳақли эмас», дея таъкидлади.

1 июндан шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
14 апрель 2022, 17:15

1 июндан шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистонда туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида, қолаверса, мамлакатда вақтинча бўлиб турган хориж фуқароларига ҳам ЖШШИР берилади. 1 июндан эса бу борада давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Садир Жапаров қирғизистонликлардан сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликни сўради
14 апрель 2022, 16:45

Садир Жапаров қирғизистонликлардан сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликни сўради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги можародан кейин журналист ва блогерларга мурожаат қилиб, қўшни давлатлар билан можаролар ҳақида гап кетганида, маълумотларни бузиб кўрсатмаслик ва давлатлар раҳбарларини ҳақорат қилмасликка чақирди. У, шунингдек, чегара масаласида муаммолар борлигини тан олиб, президентлик муддати тугагунга қадар уни ҳал қилиш ниятида эканини билдирди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди
14 апрель 2022, 16:20

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.

Heritage Foundation`нинг айрим индексларида Ўзбекистон KPI`га эриша олмади — Танзила Нарбаева
14 апрель 2022, 15:09

Heritage Foundation`нинг айрим индексларида Ўзбекистон KPI`га эриша олмади — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева Heritage Foundation`нинг «Эркин савдо» кўрсаткичида Ўзбекистоннинг ўрни рекорд даражада яхшиланганини маълум қилди. Бироқ, «Иқтисодий эркинлик» индексида Ўзбекистон 117-ўринни эгаллаб, «асосан эркин бўлмаган мамлакатлар» гуруҳида қолди. Қолаверса, «Суд фаолияти самарадорлиги», «Солиқ юки», «Фискал саломатлик», «Бизнес юритиш», «Меҳнат бозори эркинлиги» индексида ҳам KPI`га эришилмагани танқид қилинди.

Адлия вазирлиги умумий овқатланиш соҳасидаги асосий муаммоларни санади
14 апрель 2022, 14:04

Адлия вазирлиги умумий овқатланиш соҳасидаги асосий муаммоларни санади

Адлия вазирлиги 2100 та умумий овқатланиш корхоналарини ўрганган ҳолда ушбу соҳада жуда кўп текширувлар ва мураккаб солиқ маъмуриятчилиги мавжудлигини аниқлади. Умумий овқатланиш корхоналарининг 60 фоизи солиқ тўлашдан бўйин товлайди, 30−40 фоизи эса «сояда» ишлайди, дея ҳисоблайди вазирлик.

Ўзбекистонда аёллар 27% раҳбарлик лавозимларини эгалламоқда — парламентарий
14 апрель 2022, 13:45

Ўзбекистонда аёллар 27% раҳбарлик лавозимларини эгалламоқда — парламентарий

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улуши 27 фоизга, тадбиркорлар орасида эса 25 фоизга етди. Ўзбекистон тараққиётида хотин-қизларнинг ролига бағишланган форумда аёлларнинг сиёсатдаги иштироки муҳокама қилинди.

Эрондаги масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ёзиб қолдирган битиклар топилди
14 апрель 2022, 13:13

Эрондаги масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ёзиб қолдирган битиклар топилди

Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух Мирзо Эроннинг Тойинобод шаҳрида қурдирган масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ёзиб қолдирган битиклар аниқланди. Айни пайтда битикларни илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли қўлида қолган метро жетонлари қайта сотиб олинади
14 апрель 2022, 12:53

Аҳоли қўлида қолган метро жетонлари қайта сотиб олинади

Тошкент метрополитени 15 апрелдан аҳоли қўлида қолган жетонларни амалдаги йўл ҳақи нархида сотиб олади. Жетонлар кассаларда эмас, балки Тошкент метрополитени ДУК биносида қабул қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг