Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT-мутахассислар ташриф буюрган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режалаштирмоқда.

Давлат раҳбари икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1000 нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Бундан ташқари, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди.

Ҳозирги лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари етарли даражада эмаслиги, АКТ вазирлигига бу борадаги иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш орқали:

  • бир ой муддатда ҳамма вазирлик ва ҳудудлар билан лойиҳа режаларини қайта кўриб чиқиш;
  • йил якунига қадар жами 404 та ҳудудий, 133 та тармоқ лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда 30 та, йил якунигача 40 та давлат хизматларини ягона порталга киритиш вазифаси қўйилди. Порталдаги хизматлар сони 376 тага етади.

Йил якунигача пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади.

Шу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.