Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади
31 март 2022, 21:27

Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади. Президент муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Бухорода кучли шамол ва ёғингарчиликни прогноз қилишда кўмаклашувчи метеолокатор ўрнатилди
31 март 2022, 20:58

Бухорода кучли шамол ва ёғингарчиликни прогноз қилишда кўмаклашувчи метеолокатор ўрнатилди

Ўзгидромет томонидан Когон туманида кучли шамол ва ёғингарчиликни прогноз қилишда кўмаклашувчи метеолокатор ўрнатилди. У 200 км радиусда мавжуд ва кутилаётган об-ҳаво ходисалари тўғрисида, жумладан булутлар оқими, шамол тезлиги ва йўналиши, ёғинлар миқдори ва тури, унинг давомийлиги ҳақида маълумот беради.

Тошкентда иситиш мавсуми якунланмоқда
31 март 2022, 20:18

Тошкентда иситиш мавсуми якунланмоқда

Тошкентда илиқ кунлар бошлангани муносабати билан 1 апрелдан иссиқлик таъминоти ўчирилади.

Давлат органларига йил якунигача автомобиль, мебель ва офис анжомлари харид қилиш тақиқланди
31 март 2022, 18:56

Давлат органларига йил якунигача автомобиль, мебель ва офис анжомлари харид қилиш тақиқланди

Президент бюджет харажатларини 10 трлн сўмга қисқартириш зарурлигини таъкидлади. Шунга кўра, йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш тақиқланди. Қолаверса, улар молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошламаслиги керак.

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида
31 март 2022, 18:32

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш ҳақида

Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади. Йил якунигача Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётганларнинг дебитор қарздорлиги учун жарима ва пеня қўлланилмайди.

ОИИБ Ўзбекистонга «Бухоро-Хива» темир йўлини электрлаштириш учун 108 млн доллар ажратади
31 март 2022, 18:10

ОИИБ Ўзбекистонга «Бухоро-Хива» темир йўлини электрлаштириш учун 108 млн доллар ажратади

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан «Бухоро — Мискин — Урганч — Хива» темир йўл линиясини электрлаштиришга қаратилган 108 млн долларлик кредит шартномасини имзолади.

«Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?» — президент шакар «ажиотажи» ҳақида
31 март 2022, 17:41

«Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?» — президент шакар «ажиотажи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд ҳамда Тошкент шаҳрида захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошганини танқид қилди. «Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?», — деди у. Таъкидланишича, Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилади.

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев
31 март 2022, 17:31

«Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев. Таъкидланишича, экспертлар жаҳондаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бош вазир бошчилигида Республика штаби тузилади.

«Гулистон нефть базаси»да қарийб 3,2 млрд сўмлик камомад, 2,7 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди
31 март 2022, 16:58

«Гулистон нефть базаси»да қарийб 3,2 млрд сўмлик камомад, 2,7 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди

«Гулистон нефть базаси»да 24,7 млрд сўмлик дебитор қарздорликнинг 9 млрд сўми «умидсиз» қарздорликка айлангани маълум бўлди. Шунингдек, жамиятда 3,2 млрд сўмлик камомад ҳамда 2,7 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳам аниқланди.

Диёр Имомхўжаев 4 йилга ПФЛ бош директори бўлди
31 март 2022, 16:05

Диёр Имомхўжаев 4 йилга ПФЛ бош директори бўлди

2020 йилдан бери Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга ташкилотга бош директор этиб сайланди.

«Эришган ютуқларимизни сақлаб қолишимиз керак». Нозим Хусанов — болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани ҳақида
31 март 2022, 16:02

«Эришган ютуқларимизни сақлаб қолишимиз керак». Нозим Хусанов — болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани ҳақида

Меҳнат вазири Нозим Хусанов мамлакат ютуғининг 50 фоизи болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйишга эришилганида бўлса, қолган 50 фоизи уни сақлаб қолишга боғлиқлигини айтди. Сенат раиси Танзила Нарбаева эса «одамлар яратилган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя тизимидан қониқиши кераклигини» таъкидлади. Бунга эришиш учун Ўзбекистон халқаро Better Work дастуридан фойдаланишни режалаштирмоқда. Шунингдек, айрим соҳалар босқичма-босқич 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилиши ҳам мумкин.

ЙПХ ходимини хизмат фаолияти жараёнида съёмка қилишга қаршиман — Светлана Артикова
31 март 2022, 15:54 2

ЙПХ ходимини хизмат фаолияти жараёнида съёмка қилишга қаршиман — Светлана Артикова

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова ҳам йўловчи, ҳам «погонли шахс» сифатида ЙПХ ходимларини хизмат вақтида тасвирга олишга қарши эканини маълум қилди.

МОҚ спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида спортчилардан иборат комиссия тузди
31 март 2022, 15:01

МОҚ спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида спортчилардан иборат комиссия тузди

Миллий олимпия қўмитаси таркибида спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Атлетлар комиссияси тузилди. Унга 7 нафар спортчи кирди. Дмитрий Шокин комиссияга раҳбар этиб тасдиқланди, Оксана Чусовитина ва Бекзод Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари бўлди.

Тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний либосларда юришга тақиқ олиб ташланди
31 март 2022, 14:13

Тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний либосларда юришга тақиқ олиб ташланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришга тақиқ олиб ташланди.

Ўзбекистон 2 ойда 228 та электромобиль импорт қилди
31 март 2022, 13:02

Ўзбекистон 2 ойда 228 та электромобиль импорт қилди

Ўзбекистон январь-февраль ойларида қиймати 5,9 млн долларлик 228 та электромобиль импорт қилди. Уларнинг 95 фоизга яқини Хитойдан келтирилган. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага кўпроқ электромобиль олиб келинган.

Олмалиқда МЧЖ раҳбарининг 219,2 млн сўмлик насосларни яроқсизга чиқариб, ўзлаштиргани аниқланди
31 март 2022, 12:31

Олмалиқда МЧЖ раҳбарининг 219,2 млн сўмлик насосларни яроқсизга чиқариб, ўзлаштиргани аниқланди

Олмалиқда корхона раҳбари текшириш учун берилган 219,2 млн сўмлик 30 та насос агрегатини яроқсизлиги тўғрисида сохта далолатномаларни расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди.

Рамазон ойи қачон бошланади?
31 март 2022, 12:18

Рамазон ойи қачон бошланади?

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг таровиҳ намозларида хатм қилинадиган Қуръони карим тақсимоти жадвалида таровиҳ намозлари 1 апрелдан бошланиши кўрсатилган. Бу — Рамазон ойи 2 апрелдан кириб келишини англатади. Бироқ Ўзбекистонда Рамазон ойи қачон бошланиши ҳақида расмий хабарлар эълон қилингани йўқ. Қорақалпоғистонда эса Рамазон 2 апрелдан бошланиши расман маълум қилинди.

Ўзбекистон ва ФТА санитария ва чорвачилик лойиҳалари бўйича иккита шартномани имзолади
31 март 2022, 11:32

Ўзбекистон ва ФТА санитария ва чорвачилик лойиҳалари бўйича иккита шартномани имзолади

Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Навоий ва Қашқадарёда сув таъминоти инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда чорвачилик тармоғига иқлимий инвестицияларни молиялаштириш бўйича қўшма ишларни амалга оширишга қаратилган иккита битим имзоланди.

Давлат экология қўмитаси барча автомобилларни электромобилларга алмаштиришни режалаштирган
31 март 2022, 11:22

Давлат экология қўмитаси барча автомобилларни электромобилларга алмаштиришни режалаштирган

Давлат экология қўмитаси 10 та электромобиль харид қилди ва келажакда барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари қандай келишувларга эришди?
31 март 2022, 10:28 2

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари қандай келишувларга эришди?

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари ўртасида имзоланган ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим жанговар тайёргарлик ва мудофаа саноати соҳасидаги шериклик масалаларини ҳам қамраб олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг