Пайшанба куни кечки пайт Тошкент метрополитенининг «Пушкин» бекатида 22 ёшли йигит ўзини поезд йўлаги остига ташлади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.

Машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолди. Ички ишлар ва метрополитен ходимлари уни жароҳатларсиз қутқариб олди.

Бу вақтда 5 дақиқа поездлар ҳаракати тўхтади. Ҳозирда ҳолат ўрганилмоқда.