Андижон вилояти ССБ раҳбари манфаатлар тўқнашуви сабабли лавозимини тарк этишга қарор қилди
12 ноябр 2022, 08:14

Андижон вилояти ССБ раҳбари манфаатлар тўқнашуви сабабли лавозимини тарк этишга қарор қилди

Яқинда Андижон вилояти ССБ бошлиғи этиб тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. У давлат хизмати тўғрисидаги қонун кучга кирганидан кейин шундай қарорга келган.

Бухоролик 22 ёшли йигит 29 яшар хотини ва 5 яшар ўғлини ўлдириб, сўнг ёқиб юборди
11 ноябр 2022, 22:23

Бухоролик 22 ёшли йигит 29 яшар хотини ва 5 яшар ўғлини ўлдириб, сўнг ёқиб юборди

Бухоролик 22 ёшли йигит рашк сабабли 29 ёшли хотинини соч қуритиш ускунаси сими билан бўғиб ўлдирди. Сўнгра ҳодисага гувоҳ бўлган 5 яшар ўғлини ҳам ўлдириб, хар иккисининг жасадларини ёқиб юборди. Ҳодиса Тошкент-Бухоро йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида содир бўлган.

«Касаба уюшмалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган» — президент
11 ноябр 2022, 22:04 1

«Касаба уюшмалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган» — президент

Бундан буён ҳам доимий қўллаб-қувватлаш асносида ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг иш ҳақи миқдорини ошириб бориш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев. Касаба уюшмалари кунида Тошкентда Касаба уюшмалари саройи очилди.

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди
11 ноябр 2022, 21:07

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди

Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.

Тасқара қушини ўлдирган овчилар қидирилмоқда
11 ноябр 2022, 20:44

Тасқара қушини ўлдирган овчилар қидирилмоқда

Интернетда икки эркакнинг Қизил китобга киритилган тасқара қуши билан тушган сурати пайдо бўлди. Экология давлат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан овчиларга қидирув эълон қилинди.

Херсон Украина назорати остига қайтмоқда — мамлакат Мудофаа вазирлиги
11 ноябр 2022, 19:51

Херсон Украина назорати остига қайтмоқда — мамлакат Мудофаа вазирлиги

Украина Қуролли Кучларининг бир қисми Херсонга кириб бормоқда, мамлакат Мудофаа вазирлиги Россия қўшинларининг асосий гуруҳи чекинганидан кейин шаҳарда қолган рус ҳарбийларини таслим бўлишга чақирди.

««Зангиота-2»даги ҳар қандай муассаса мамлакатдаги энг юқори технологияли бўлади» — директор Дониёр Миразимов
11 ноябр 2022, 19:41

««Зангиота-2»даги ҳар қандай муассаса мамлакатдаги энг юқори технологияли бўлади» — директор Дониёр Миразимов

«„Зангиота-2“ шифохонасига қандай муассаса жойлаштирилишидан қатъи назар, у мамлакатдаги энг юқори технологияли клиника бўлади», — дейди директор Дониёр Миразимов. У шифохонадан келгусида фойдаланиш эҳтимоллари, салоҳияти ва беморлар логистикаси нуқтаи назаридан унинг жойлашуви ҳақида сўзлаб берди.

UMS`ни хусусийлаштириш учун консалтинг компанияси танлаб олинди
11 ноябр 2022, 19:00

UMS`ни хусусийлаштириш учун консалтинг компанияси танлаб олинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Universal Mobile Systems`нинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниялари ўртасида танлов ўтказди. Унда KPMG компанияси ғолиб бўлди.

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маккажўхори сотувдан олиб ташланди
11 ноябр 2022, 18:15 1

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маккажўхори сотувдан олиб ташланди

Россия дўконларидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакуумли қадоқдаги қайнатилган маккажўхори олиб ташланди. Бунга Красноярскда уч фуқаро заҳарлангани сабаб бўлди.

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга келади
11 ноябр 2022, 18:01

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга келади

Тошкентда болаларга таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади, унда Одри Азуле ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири — «илғор тажрибаларимизни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш»дир.

Ҳафта бошида тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади
11 ноябр 2022, 17:57

Ҳафта бошида тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади

Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди — душанба кунидан бошлаб Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда шамол 25−28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Банклар корхона ва ЯТТларга масофадан туриб ҳисобварақ очиши мумкин бўлади
11 ноябр 2022, 17:57

Банклар корхона ва ЯТТларга масофадан туриб ҳисобварақ очиши мумкин бўлади

2023 йилнинг май ойидан юридик шахслар ва ЯТТларга масофавий ҳисобварақ очишга рухсат берилади. Шунингдек, корхоналар электр энергияси, газ ва бошқа коммунал хизматларни етказиб бериш бўйича шартномаларни электрон шаклда расмийлаштириши мумкин бўлади.

Фото: ТДТ аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари Самарқандда учрашди
11 ноябр 2022, 17:36

Фото: ТДТ аъзо давлатларнинг биринчи хонимлари Самарқандда учрашди

Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
11 ноябр 2022, 17:24

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Тошкент марказида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 630 кВтга тенг. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов
11 ноябр 2022, 17:13

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Тошкентда Челябинск вилояти ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма зали иш юритмоқда
11 ноябр 2022, 17:00

Тошкентда Челябинск вилояти ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма зали иш юритмоқда

Кўргазма залида Челябинск вилояти саноат, газ, машинасозлик ва озиқ-овқат корхоналари маҳсулотлари билан танишиш мумкин.

2023 йилдан бошлаб қайси турдаги статистик ҳисоботлар бекор қилинади?
11 ноябр 2022, 16:10

2023 йилдан бошлаб қайси турдаги статистик ҳисоботлар бекор қилинади?

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 9 турдаги статистик ҳисоботлар, жумладан, меҳнат ҳолати, ходимлар сонини ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича тақсимлаш, мева-сабзавот харид қилиш ва бошқалар тўғрисидаги ҳисоботлар бекор қилинди (рўйхат).

Корхоналар иш ҳақи ва бошқа ҳисоботлар бўйича архив ҳужжатларини сақлашдан озод қилинди
11 ноябр 2022, 16:03

Корхоналар иш ҳақи ва бошқа ҳисоботлар бўйича архив ҳужжатларини сақлашдан озод қилинди

Юридик шахслар жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги архив ҳужжатларни, шунингдек, молиявий, солиқ ва статистик ҳисоботларни сақлаш ва архивга топшириш мажбуриятидан озод этилди. Ўзгартириш 2022 йил 1 январь ва ундан кейин чиқарилган ҳужжатларга таъсир қилади.

11 ноябрь дам олиш куни бўлади
11 ноябр 2022, 13:25 1

11 ноябрь дам олиш куни бўлади

Президент касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан 11 ноябрни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини билдирди. Агар таклиф маъқулланса, кейинги йилдан мазкур сана дам олиш куни бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қозоғистон ва Россияга қарши таркиби эълон қилинди
11 ноябр 2022, 13:23

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қозоғистон ва Россияга қарши таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Қозоғистон термасига қарши ўйин 16 ноябрь куни, Россияга қарши баҳс эса 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. МТЖнинг ушбу ўйинларни ҳам ўз ичига олган йиғини 13 ноябрь куни бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг